OUKITEL F150 чиқди: 8000 мАс батареяли, «ўлдириб бўлмас» смартфон – атиги 110 доллар! (+видео)

  •   DiMaX
  •  2293
  •  18.01.2021 18:22

OUKITEL F150 чиқди: 8000 мАс батареяли, «ўлдириб бўлмас» смартфон – атиги 110 доллар! (+видео)

Хитойлик ишлаб чиқарувчи – Oukitel компанияси корпуси мустаҳкам ҳимояланган янги смартфонини чиқарди. Аккумулятори нақ 8000 м/соатлик ушбу қурилма AliExpress онлайн савдо майдончасида сотувга қўйилган.

ЎҚИНГ: Huawei Mate 30 қиёфали, лекин 100 долларлик смартфон чиқди

Янги қурилма OUKITEL F150 деб номланган бўлиб, бунда дунёдаги энг кўп сотилувчи Ford F150 пикапига ишора бордек. 2020 йилнинг сўнгида намойиш этилган бу смартфон зарбага чидамли пластик корпусга эга – уни IP68/69K стандартига кўра сувдан ҳам ҳимоялашган.

OUKITEL F150 нисбатан ихчам – диагоналига 5.58 дюймлик экран билан таъминланган. Дисплейнинг тасвир аниқлиги HD+ форматида, яъни 1520х720 пикселлик. Унинг кемтигида гаплашиш динамиги ҳамда 8 мегапикселлик олд камера жойланган. Смартфоннинг бош камераси эса тўртта датчикли бўлиб, асосий сенсори 13 мегапикселлик аниқликда.

OUKITEL бу смартфонини MediaTek Helio G25 процессори базасида тайёрлаган, унга 6 гигабайтлик тезкор хотира ҳамроҳлик қилади. Гаджетнинг кучли жиҳатларидан бири – нақ 8000 мА/соатлик аккумуляторидир. USB-C порти орқали у 18 ваттлик технология бўйича қувват олади. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, батареянинг тўлиқ қуввати 11 соат ўйин ўйнашга, 18 соат видео кўришга, 34 соат гаплашишга ёки 145 соат мусиқа тинглашга етади.

OUKITEL F150 моделини созланувчи тугмача ҳамда NFC модули билан жиҳозлашган, дактилоскопи эса корпуснинг ён қиррасига ўрнатилган. Android 10 операцион тизимли бу смартфон 64 гигабайтлик доимий хотирага эга.

Ишлаб чиқарувчи бу смартфонини AliExpress платформасида 120 доллардан сотяпти, лекин купон билан уни 110 долларга харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: 95 долларлик Nokia C3 чиқди: Android 10 тизимли смартфон нақ 400 ГБ хотирани қўллаб-қувватлайди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!