Oukitel K6000 Premium смартфони 10 ядроли чип ва 6 Гбайт тезкор хотирага эга бўлади

Oukitel K6000 Premium смартфони 10 ядроли чип ва 6 Гбайт тезкор хотирага эга бўлади

Тармоқда Android 6.0 Marshmallow операцион тизими асосида бошқариладиган кучли Oukitel K6000 Premium смартфонининг техник хусусиятлари ва тасвирлари пайдо бўлди.

Ускуна асосида Mediatek Helio X20 процессори ётади. Эслатиб ўтамиз, мазкур чип ўнта ядрога эга бўлиб, учта ҳисоб блокидан ташкил топган. Янада самаралироқ ишлайдиган кластер ўзида 2,5 ГГц гача частотада ишлайдиган иккита Cortex-A72 ядросини бирлаштиради. Бундан ташқари, тўрт ядроли Cortex-A53 дан иборат иккита блок мавжуд бўлиб, улардан бири 1,4 ГГц, иккинчиси — 2,0 ГГц частотада ишлайди. Процессор таркибидан датчиклардан олинган маълумотларни қайта ишлайдиган Cortex-M4 ядро-компаньони ҳамда Mali T800 туркумидаги ARM график контроллери ҳам ўрин олган.

Oukitel K6000 Premium бортида 6 Гбайт тезкор хотира ва 32 Гбайт сиғимга эга флеш-модуль ҳам жой олган. 128 Гбайтгача сиғимга эга microSD карталари учун ҳам махсус слот ажратилиши айтилмоқда.

Сенсорли AMOLED-экран диагонали 5,5 дюйм бўлиб, пикселлар сони 1920 × 1080 нуқтани ташкил этади (Full HD). Асосий камера 13 мегапикселли Sony IMX258 сенсори, фазавий автофокус иккита ёруғлик диодли чақноқ билан таъминланган. Фойдаланувчи шахсини аниқлаш учун бармоқ изини аниқлайдиган дактилоскопик сенсорга ҳам эга.

Янги маҳсулот нафақат электрон “масаллиқ”лари, балки аккумуляторининг сиғими билан ҳам фахрлана олади — 6000 мА·соат. Ускуна нархи тўғрисида ҳозирча ошкор қилингани йўқ.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!