OUKITEL K8: смартфон ҳақида янги маълумотлар ошкор этилди

  •   Saroy
  •  1203
  •  03.07.2018 12:49

OUKITEL K8: смартфон ҳақида янги маълумотлар ошкор этилди

Дисплейи қирқмали iPhone X’нинг чиқиши билан мобиль бозорида янги урф пайдо бўлганди. Амма, шундай ишлаб чиқарувчилар борки, янги урфга унчалик ҳам муккасидан кетавермайди ва гажаги йўқ замонавий экранли аппаратларни чиқаришни давом эттираверади.

Бундай қурилма янги OUKITEL K8 Смартфони бўлди ва у чиройли ҳамда замонавий дизайнга эга. Батареяси ҳам катта, сиғими  5000 мАч. Бошқа маълумотлар ҳам бор. Бари бир бошдан:

ЎҚИНГ: Яна 30 долларга арзонлашган смартфон

OUKITEL K8 кенг форматли  Full HD+ ЖК-экран билан таъминланади, ҳимоя шишасига эга, у олд панелнинг 82,4 фоизини эгаллаган. Тепада турли хилдаги эслатмалар учун уч хил рангли индикатор жойлашган. Стандартли 3,5-мм аудиочиқиш ҳам жойида турибди.

Қурилманинг орқа қопқоғи  мустаҳкам ва шу билан бирга, қўл учун жуда қулай бўлган пластикдан ясалган. Махсус бўёқ ёрдамида унга металл ранги берилган ва у товланиб туради. Орқа панелнинг тепаси ва ўртасида 13 Мп’га эга  Sony модули бўлган асосий қўш камера жойлаштирилган. Пастда бармоқ излари сканери бор, ёнбошида иккиталик чақноқ. Олд камера юз орқали блокдан ечиш функциясига эга бўлади.

Янги моделнинг сотувга чиқиш санаси этиб июль ойининг сўнгги кунлари белгиланган. Шунгача яна янги маълумотлар ҳам пайдо бўлиб қолиши мумкин.

ЎҚИНГ: Ромсиз Oukitel K10 энг сиғимдор – нақ 11000 мА/соатлик аккумуляторга эга! (+видео)