Overwatch геймерлари 12 миллион доллар йиғишди: маблағ кўкрак бези саратонига қарши курашишга йўналтирилади

  •   Saroy
  •  895
  •  10.07.2018 13:10

Overwatch геймерлари  12 миллион доллар йиғишди: маблағ кўкрак бези саратонига қарши курашишга йўналтирилади

Мерси персонажи ёрдамида  ўйин ичида харид қилиш орқали маблағ тўплаш амалга оширилди. Overwatch ўйинида Mercy қаҳрамони рамзий маънода табиблар синфига мансуб бўлади. Энди у нафақат ўйин ичида, балки ҳақиқий ҳаётда ҳам одамларни даволамоқчи.

ЎҚИНГ:Видеоўйинларга кўчган машҳур фантастик кинолар

Тадбир геймерлар учун 15 долларга тушди. Ёрдам беришга жиддий киришганлар учун эса чекланган нусхада ҳар бири 30 доллардан Pink Mercy футболкаси чиқарилди. Стримерлар ҳам акциядан четда қолишмади. Blizzard компанияси барча йиғилган пулларни  кўкрак бези саратонини тадқиқ қилиш фондига  (BCRF)  жалб этади. Тўпланган жами  маблағ 12,7 миллион долларни ташкил  этди. Бу ташкилотнинг 25 йиллик тарихида корпоратив ҳамкорлар томонидан йиғилган энг йирик бир марталик хайр-эҳсон тадбиридир. Blizzard келгусида ҳам бундай савоб ишларни давом эттиради, дейилади хабарда. 

ЎҚИНГ:Microsoft ўйинларида овоз матн, матн эса овоз форматида кўринади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.