Overwatch ўйини муаллифларга 585 миллион доллар даромад келтирди

Overwatch ўйини муаллифларга 585 миллион доллар даромад келтирди

Аввалроқ сайтимизда хабар берганимиздек, Overwatch ўйини халқаро The Game Awards 2016 танловида йилнинг энг яхши ўйини сифатида эътироф этилган эди. Бундан бир неча кун олдин VG 247 нашрида эса айнан ушбу ўйин жорий йилда муаллифларга энг кўп даромад келтирган шу турдаги маҳсулот бўлганлиги қайд этилган.

Нашрнинг ёзишича, Overwatch даромаднинг асосий қисмини компьютерга чиқарилган версиядан олишга муваффақ бўлган. Ўйин 2016 йилда ўз муаллифларига 585,6 млн АҚШ доллари миқдорида даромад келтириб, бу борада Counter-Strike: Global Offensive, Guild Wars 2 ва Minecraft ўйинларини ортда қолдирган.

2016 йилда энг даромадли ўйин лойиҳалари билан танишинг:

  • Overwatch – $585,6 миллион
  • Counter-Strike: Global Offensive – $257,2 миллион
  • Guild Wars 2 – $91 миллион
  • Minecraft – $88,7 миллион
  • Fallout 4 – $74,9 миллион

Қизиғи шундаки, битта ўйинчига мўлжалланган RPG Fallout 4 ўйини ҳам кучли бешликдан ўрин олган.