«Охирзамон бўлиб қолса...» – GitHub дастурий кодларни Арктикада яшириб қўйди

  •   DiMaX
  •  1799
  •  18.07.2020 13:30

«Охирзамон бўлиб қолса...» – GitHub дастурий кодларни Арктикада яшириб қўйди

IT-лойиҳаларни сақлашга мўлжалланган GitHub ресурсини 2018 йили Microsoft корпорацияси сотиб олган эди. Сервис ундаги дастур кодларини архивлаб, Арктикада сақлаб қўйди – у ерда мазкур маълумотлар юз йилгача сақланиши мумкин.

ЎҚИНГ: Интернет фойдаланувчилари орасида машҳур бўлган термин GitHub нима?

GitHub’нинг шундай қилиш режаси ўтган йилнинг ноябрида маълум бўлган эди. 2020 йилнинг февралига келиб эса умумий ҳажми 21 терабайт келадиган архив яратилган. Уларнинг барчси турли лойиҳаларнинг дастлабки кодларидир. Кодлари ушбу архивга киритилган дастурчилар GitHub томонидан «Arctic Code Vault Contributor» белгиси билан белгиланган.

GitHub захира архиви Шпицберген оролидаги ер ости ҳимоягоҳига яшириб қўйилди. Бу муҳофаза хонаси ташлаб қўйилган кўмир конида қилинган бўлиб, 150 метрлик чуқурликдадир.

Бу – дастурий кодлар учун ўзига хос «Нуҳ кемаси»дир: ҳаттоки ядро ёки электромагнит қуроли қўлланилиб, ёки йирик табиий офат туфайли Ер юзида цивилизация барбод бўлса ҳам, маълумотлар у ерда сақланиб тураверади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Виржил Дюпра исмли дастурчи Collapse OS номли «Охирзамон операцион тизими»ни яратган эди. Кейинроқ эса Жей Дошер исмли киши Raspberry Pi Recovery Kit русумли «Охирзамон компьютери»ни терган.

ЎҚИНГ: Эксклюзив видео: АҚШ президентининг «Охирзамон самолёти»ни ичкаридан томоша қиламиз!