Ой гувоҳлигида "тунги дуэль": Xiaomi Mi CC9 Pro vs Huawei P30 Pro

Ой гувоҳлигида

Бир йил аввал смартфонда астрофотография (тунда суратга олиш) ғалати туюлган бўлса, ҳозирга келиб бу смартфон харидида эътибор қаратиш керак бўлган жиҳатга айланиб улгурган.

Мобил астрофотография Huawei P30 Pro'дан бошланди. Яқинда эса бу мавзу Pixel 4 ва бошқа смартфонлар сабаб яна кўтарилди.

Аслида, мобил астрофотографияда жуда кам сценарий мавжуд: ё юлдузлар ёки ой суратга олинади. Қуйида иккинчи сценарий бўйича дуэлга киришган Xiaomi Mi CC9 Pro ва Huawei P30 Pro'ларда олинган тунги расмларни кўришимиз мумкин.Кўриниб турибдики, Huawei'нинг флагмани ўзини яхшироқ намойиш қилган. Ушбу смартфонда олинган фотосуратлар аниқроқ ва хиралик даражаси камроқ. Буни такомиллаштирилган перископ камера ва асосий камеранинг пастки қисмидаги фотосенситив сенсор билан изоҳлаш мумкин.

Ҳусан Қодиров тайёрлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Note 10 (ёки CC9 Pro) смартфонининг камера хусусиятларига тавсиф берилди