Ойга саёҳат: SpaceX дунёдаги илк сайёҳ билан шартнома имзолади

  •   Saroy
  •  810
  •  14.09.2018 16:07

Ойга саёҳат: SpaceX дунёдаги илк сайёҳ билан шартнома имзолади

Американинг SpaceX команияси дунёдаги биринчи коинот сайёҳи билан шартнома имзолагани ҳақда маълум қилди. У узоқ фойдаланиш учун ясалган ракетада Ойни айланиб чиқади.

Аввалроқ, SpaceX коинот туристи билан Ойга илк парвозини 2019 йилда амалга оширши ҳақида хабар берганди. Умуман, ҳозиргача Ойда атиги 24 киши бўлиб қайтган.  1972 йилдан буён, яъни америкалик астрановтларнинг миссиясидан кейин, Ернинг ушбу табиий йўлдошига ҳеч ким қўнгани йўқ.

«SpaceX Ойни бизнинг Big Falcon (BFR) деб номланган ракетамизда айланиб чиқадиган дунёдаги биринчи сайёҳ билан шартнома имзолади. Бу коинотга парвоз қилишни орзу қилган оддий одамлар учун катта йўл очиб беради», — деб ёзади компания ўзининг Twitter’даги микроблогида.

Компания шартнома тузган илк саёҳатчининг исмини ва нима учун парвоз қилишга қарор қилганининг сабабларини ҳам айтди.

ЎҚИНГ: Бойнинг кўнгли Ойда: SpaceX’нинг илк сайёҳи – япониялик миллиардер! (+видео)