Ойига 20 минг мегабайтлик «Talaba+» тариф режаси ҳам чиқди!

  •   DiMaX
  •  7119
  •  23.09.2020 12:03

Ойига 20 минг мегабайтлик «Talaba+» тариф режаси ҳам чиқди!

Мамлакатимиздаги уяли алоқа операторлари ҳам пандемия шароитида онлайн таълимни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиб келишмоқда. Бу борада талабалар, ўқувчилар ҳамда устоз-мураббийларга мўлжалланган «МАКТАБ», «ТАЪЛИМ» ва «БОЛАЖОН» каби тариф режаларини мисол қилиб келтириш мумкин.

ЎҚИНГ: «Бонуслар мавсуми» очилди: теппа-текинга 1 ГБ интернет, Ўзбекистон бўйича мингтадан дақиқа ва SMS олинг!

Жумладан, Mobiuz уяли алоқа оператори (Universal Mobile SystemsUMS МЧЖ) шу ойнинг бошида «Talaba» номли янги тарифини тақдим этган эди. Компания энди унинг такомиллаштирилган варианти – «Talaba+» тариф режасини ҳам жорий қилди.

Оператор хабарига кўра, ушбу янги тариф режаси ҳам Ўзбекистон Республикасининг олий ўқув юртлари ҳамда уларнинг филиаллари талабаларига мўлжалланган. «Talaba+» тариф режасига бошқа тарифдан ўтиб бўлмайди, фақат янгидан уланиш мумкин. Бунинг учун фуқаролик паспортидан ташқари, амалдаги талабалик гувоҳномаси ёки олий ўқув юртида ўқишини тасдиқловчи бошқа ҳужжат ҳам талаб этилади.

Янги тариф режасида ойига 50000 сўмлик абонент тўлови эвазига 10000 мегабайт, тунги вақт учун яна шунча трафик, барча йўналишлар учун чиқувчи 1000 дақиқа ва 1000 SMS тақдим этилади.

«Talaba+» тариф режасида абонент тўловини кунлик ечиб олиш тартибига ўтиш имконияти ҳам мавжуд. Бунда кунига 2500 сўмлик абонент тўлови эвазига ҳар куни 334 МБ ва тунги вақтга яна шунча трафик, барча йўналишлар учун чиқувчи 34 дақиқа ва 34 SMS берилади.

Янги тариф режасининг бошқа шартлари билан батафсил танишиш учун ушбу ҳавола орқали оператор сайтига ўтишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Сизга фақат интернет керакми?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!