Ойига атиги 8000 сўмлик «Yengil» тариф режаси чиқди!

  •   DiMaX
  •  7475
  •  01.12.2020 17:52

Ойига атиги 8000 сўмлик «Yengil» тариф режаси чиқди!

Хабарингиз бўлса керак, бугун – 2020 йилнинг 1 декабрь куни Mobiuz уяли алоқа оператори олти ёшга тўлди. Айни бугундан у «Yorqin kuz» акциясига яна олтита тариф режасини қўшаётгани ҳақида ёзган эдик.

ЎҚИНГ: Уяли алоқа оператори абонент тўловисиз «Барча учун овозли почта» тақдим этди!

Мазкур компания бугун янги – «Yengil» номли тариф режасининг ишга тушганини эълон қилди. Жисмоний шахсларга мўлжалланган ушбу тарифда абонент тўлови 8000 сўмни ташкил этади ва унинг доирасида 80 мегабайт, 80 SMS ва барча йўналишлар учун 80 дақиқа тақдим қилинади.

«Yengil» тариф режасида абонент тўловини кунлик ечиб олишга ўтиш имкони ҳам мавжуд. Унинг барча шартлари билан батафсил танишиш учун мазкур ҳавола орқали Mobiuz сайтига ўтасиз.

ЎҚИНГ: Шавкат Мирзиёев фармонига кўра, иккита уяли алоқа оператори хусусийлаштирилади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!