«Ўйин бошланди» – AnTuTu’нинг янги қироли Xiaomi Mi 10’ни тор-мор этмоқчи!

  •   DiMaX
  •  3098
  •  15.02.2020 09:03

«Ўйин бошланди» – AnTuTu’нинг янги қироли Xiaomi Mi 10’ни тор-мор этмоқчи!

Xiaomi компанияси куни кеча ўтказган тақдимотида Mi 10 ҳамда Mi 10 Pro флагманларини «янги авлод самарадорлик қироли» дея мақтаган. Antutu бенчмаркида Mi 10 рекорд натижа кўрсатган – 585 232 балл.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Ўрта нархли энг зўр Android-смартфонлар (AnTuTu рейтинги)

Lenovo компаниясининг ваъда қилишича, Xiaomi Mi 10 бу тахтда кўп узоқ ўтирмайди: компания ўта кучли ўйинбоп смартфон тайёрлаяпти. Геймерлар яхши билишади – бу компания Legion бренди остида ўйин ноутбуклари ишлаб чиқаради. Lenovo’нинг геймерофони ҳам айни шу бренд билан тақдим этилади.

Хулласи калом, Lenovo’нинг олдиндан мақтанишича, унинг Legion туркумидаги илк ўйинбоп смартфони AnTuTu бенчмаркида 600 000 баллдан ошиқ натижа билан рекорд ўрнатади.

ЎҚИНГ: AnTuTu январь ойидаги энг кучли смартфонлар рўйхатини эълон қилди

Lenovo ушбу смартфон Snapdragon 865 процессорига эга эканини ҳам маълум қилган.

Legion бренди остидаги геймерофоннинг тақдимот вақти ҳозирча номаълум, бу борадаги янгиликларни Terabayt.Uz билан бирга кузатиб боринг.

ЎҚИНГ: Ўйин смартфонларининг келажаги порлоқми?

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!