Ўйин – фақат зарар эмас: 15 ёшли болакай Fortnite ўйнаб миллионерга айланди!

  •   DiMaX
  •  1582
  •  30.07.2019 11:10

Ўйин – фақат зарар эмас: 15 ёшли болакай Fortnite ўйнаб миллионерга айланди!

Кейинги йилларда кибер ўйинлар саноати анча ривожланиб кетган, ҳатто турли ўйинлар бўйича танловлар ўтказилиб, уларга катта пуллар ажратилади. Жумладан, яқинда Fortnite бўйича Жаҳон кубогининг финали бўлиб ўтди.

ЎҚИНГ: Учта платформа бўйича ТОП-10: Геймерлар қайси ўйинларга энг кўп пул сарфлашяпти?

Буюк Британялик ўсмир – Жейден Эшмэн ўзининг жамоадоши бўлмиш голланд Дейв Джонг билан унда иккинчи ўринни эгаллади. Мазкур жамоа ушбу ўрин учун 2,25 миллион АҚШ доллари миқдорида совринга эга бўлди ва икковлон уни тенг бўлиб олишмоқчи.

BBC нашрига берган интервьюсида айтишича, «Wolfiez» никли ушбу геймер бу натижадан ўзи ҳам ҳайратда. Жейденнинг сўзларига қараганда, Fortnite тақдим этилганидан бери уни ўйнаб келади, аммо бошқа финалистлардан фарқли равишда, унчалик машҳур эмас.

Ўн беш яшар совриндорнинг онаси Лиза Доллман, ўғлининг ушбу хоббиси сабабли билан ораларида келишмовчиликлар кўп бўлган. Шундай жанжаллардан бирида у ҳатто боланинг Xbox приставкасини деразадан улоқтириб ҳам юборган экан. Лекин энди у Жейденнинг ютуғидан қувончини ичига сиғдира олмаяпти.

Дарвоқе, турли ўйин консолларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан 2 665 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Оммабоп бепул ўйин энди iPhone ва Android-смартфонларга ҳам чиқади

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.