Ўйин студияларини сотиб олиш анъанаси давом этмоқда

Ўйин студияларини сотиб олиш анъанаси давом этмоқда

Душанба куни Sony компанияси Канаданинг Монтреал шаҳридан бўлган Haven Studios номли ўйин ишлаб чиқарувчисини сотиб олаётганини эълон қилди. Жаде Раймонд томонидан яратилган ва юритиладиган Haven ўйин студияси ўтган йилнинг март ойидан бошлаб Sony билан ҳамкорликни бошлаган эди, лекин энди компания The Sims, Assassin's Creed, Rainbow 6: Siege, Tomb Raider ва яна бошқа бир неча ўйинларни ишлаб чиқарган студияни Playstation'га жалб қилмоқда. Афсуски, келишув нархи маълум қилинмаган.

Haven раҳбарининг маълум қилишича, илк ўйин ААА категориясидаги кўпчилик бўлиб ўйналадиган ўйин бўлади. Ҳозирча уни қачон чиқарилиши номаълум, лекин у PS5 учун асосий ўйин бўлиши кутилмоқда.

"Playstation учун биринчи янги IP-миз ўйинчиларни йиллар давомида ўйин-кулги ва машғулотларда ушлаб турадиган эркинлик, ҳаяжон ва ўйноқиликка йўналтирилган тизимли ва ривожланаётган дунёни қуриш ғояси билан ААА мултиплаер тажрибасини тақдим этиш йўлида." дейди Жаде Раймонд.

Шу йилнинг январ ойида Sony Bungie номли Halo ўйини ишлаб чиқарувчисини сотиб олган эди. Microsoft ҳам таниқли Activision Blizzard ўйин студиясини сотиб олаёганини маълум қилганди.

ЎҚИНГ: COD: Warzone мобил қурилмалар учун ҳам чиқарилади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!