Ўйин тамом, дўконни ёпинг: Nintendo эмуляторли сайтлар эгаларини судга бермоқчи

  •   Saroy
  •  729
  •  24.07.2018 09:44

Ўйин тамом, дўконни ёпинг: Nintendo эмуляторли сайтлар эгаларини судга бермоқчи

Эски ўйин консолларининг эмулятори ёш ва кекса геймерлар орасида бирдек машҳур ҳисобланади. Ёшлар кўп нарсага улгурмоқчи бўлса, кексалар ёшлик чоғларини эслайди. Аксарият ҳолларда консолларни эмулирлашади, унга қўшиб Nintendo ўйинларини ҳам. Бу эса компанияга ёқмаяпти.

«Ромли» эски ўйинлар ва эмулятори билан иккита йирик LoveROMs ва LoveRETRO сайтлари Nintendo адвокатлари эътиборига тушди. Nintendo’нинг норозилигига сабаб,  бошқа сайтлар унинг ўйинларини текинга тарқатиб юбормоқда. Шуниси ажабланарлики,  аслида бундай сайтлар жуда кўп, лекин Nintendo айнан ушбу сайтларнинг “ёқасидан” олмоқда.

Ҳар ойда LoveROM’га 17 миллион киши киради, улар норасмий софтни юклаб олишади. Устига устак, сайт эгалари реклама ва «хайриялардан» даромад олади.  LoveRETRO’га нисбатан жавоб тариқасида  404 айтила бошланди, LoveROMs эса Nintendo’нинг ўйин ва эмуляторини ўчириб ташлади, бироқ Nintendo компаниясини бу қониқтирмаяпти. Шу боис у тавон сифатида ҳар бир лицензиялаштирилмаган ўйин учун 150 минг, ҳар бир савдо маркаси ҳамда домен номлари ва манбаларини бергани учун 2 миллион доллар талаб қилмоқда.

Ушбу вазият жуда кулгили тус олмоқда. Бир вақтлар Nintendo Virtual Console учун интернетдан юклаб олинган Super Mario Bros. ўйини ҳам “ромли” бўлиб чиққанди. Архивчи Фрэнк Сифалди ушбу «ўғирланган ромни»  «асли» билан таққослаганда улар фақат картриж версияси ва дампни ечиб олиш усули билан фарқ қиларкан.

ЎҚИНГ:Gigabyte ноутбуклари геймерларда катта қизиқиш уйғотди

Ўғирланган версия NES сарловҳаси билан имзоланган, уни NES учун энг биринчи эмуляторни яратган Марат Файзуллин ўйлаб топган эди. Ушбу имзони «асил» ром ҳисобланган Virtual Console’да ҳам топишди. Бу воқега изоҳ бера туриб, Сифалди шундай дейди: «Ўйлашимча, Nintendo Super Mario Bros.’ни интернетдан юклаб олган ва сизларга сотган».

ЎҚИНГ:Видеоўйинларга кўчган машҳур фантастик кинолар