Ўйинбоп смартфонлар энди арзонроқ бўлади!

  •   DiMaX
  •  1463
  •  14.01.2020 17:48

Ўйинбоп смартфонлар энди арзонроқ бўлади!

Тайванлик чипсоз – MediaTek ўтган йилнинг 30 июлида ўйинбоп қурилмаларга мўлжалланган Helio G90 ҳамда Helio G90T процессорларини намойиш қилган эди. Компания бу йўналишдаги ишларини давом эттириб, ҳамёнбоп ўйин смартфонлари учун ҳам янги чипсетлар тақдим этди.

ЎҚИНГ: AnTuTu рейтинги: Samsung, Huawei, MediaTek ва Qualcomm – қай бири энг зўр?

Янги, арзон чипсетлар Helio G70 ҳамда Helio G70T деб номланган бўлиб, тегишлича Helio G90 ва Helio G90T процессорларининг «қирқилган» версияларидир. Ҳар иккаласи ҳам 12 нанометрлик FinFET технологик жараёнга асосланган ва саккизтадан ядрога эга. Helio G90T чипсетида асосий ядро сифатида Cortex-A76 қўлланган бўлса, янги процессорларда Cortex-A75 ишлатилмоқда. Энергия тежовчи ядро сифатида Cortex-A55 ядролари, график тезлатгич тарзида эса Mali-G52 2EEMC2 чиплари қўлланган.

Шунингдек, ҳамёнбоп Helio G70 ҳамда Helio G70T процессорлари смартфонда 48 мегапикселликкача бўлган бир нечта камерани қўллаб-қувватлайди. Ушбу чипсет базасидаги телефонларга FHD+ форматигача аниқликдаги дисплейлар, 8 гигабайтгача ҳажмли LPDDR4x туридаги тезкор хотиралар ўрнатиш мумкин.

ЎҚИНГ: ЖИДДИЙ ЖАНГ: Snapdragon 865 vs Apple A13 Bionic! (+«жонли» видео)

Бундан ташқари, янги чипсетларда MediaTek компаниясининг HyperEngine технологияси ҳам қўлланган – у мобил ўйинларда чипларнинг самарадорлигини яхшилаб беради. Лекин бу процессорлар бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватламайди, чунки улар ўзи ҳамёнбоп геймерофонларга мўлжалланган.

Афсуски, компания бу икки процессорнинг ўзаро фарқларини ҳозирча айтмаяпти, афтидан, уларда видеотезлатгичнинг частотаси турлича бўлса керак. MediaTek’нинг янги процессорлари базасига қурилган ҳамёнбоп ўйин смартфонлари шу йилнинг ўзидаёқ тақдим этилади. Миш-мишларга қараганда, Helio G70 ёки Helio G70T илк бор Redmi 9 моделида ишлатилиши мумкин.

Ушбу мавзуда, энг арзон телефонларнинг чиплари ҳақидаги мақоламизни мана бу, ҳамёнбоп смартфонларнинг процессорлари тўғрисидаги мақоламизни мана бу, ўрта нархли моделлар чипсетлари хусусидаги мақоламизни эса мана бу ҳаволалар орқали ўтиб ўқишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi компанияси Redmi 8’дан нақ икки карра кучли арзон смартфон тайёрлаяпти!