«Ўйинлар ва иш учун идеал» янги RedmiBook расман эълон қилинди

  •   DiMaX
  •  1748
  •  21.05.2020 13:43

«Ўйинлар ва иш учун идеал» янги RedmiBook расман эълон қилинди

Xiaomi корпорациясининг арзончи бренди ўтган йилнинг охирида RedmiBook 13 ноутбукини ҳам кўрсатган. Энди эса, Redmi 10X 5G билан бирга ушбу лаптопнинг давомчиси чиқиши айтилаётган эди.

ЎҚИНГ: 67 хил Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига чиқадиган MIUI 12 глобал тақдимотини «жонли» кўрамиз! (моделлар рўйхати ва ҳавола)

Redmi компанияси ушбу миш-мишларни биринчи бор расман тасдиқлади. Янги постерида у ўйинлар ва иш учун қандай экран идеал даражада мос келиши ҳақида фойдаланувчиларга савол берган. Унга жавоб эса 26 май куни – «Икки карра 5G»да ишловчи Redmi 10X тақдимот тадбирида айтилади. Умуман, шу куни компания мазкур ноутбук ва смартфондан бошқа янги маҳсулотларини ҳам намойиш этади.

Аввалроқ инсайдерлар берган хабарларга кўра, RedmiBook’нинг янги авлоди AMD Ryzen 4000 процессорларига эга ноутбук бўлади. Фойдаланувчилар ўз хоҳиш ва имкониятларига қараб, унинг Ryzen 5 4500U ёки Ryzen 7 4700U чипсетли вариантини танлашлари мумкин. Лаптоп 16 гигабайтлик тезкор хотира ҳамда 512 гигабайтлик SSD-хотира билан чиқарилади.

ЎҚИНГ: 5G-модемли «чўнтакбоп» ўйин ноутбуки чиқди! (+видеолар)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!