Ойлик бермагани учун ишчилар iPhone заводини вайрон қилишди

  •   DiMaX
  •  915
  •  14.12.2020 10:04

Ойлик бермагани учун ишчилар iPhone заводини вайрон қилишди

Ҳиндистоннинг Карнатака штатида ишчилар Apple телефонларини ишлаб чиқарадиган завод идорасини вайрон қилишди. Гувоҳлар томонидан олинган видеони «Newsflare» веб-сайтига жойлаган, деб ёзади Sof.uz.

ЎҚИНГ: Apple ходимлари эга бўлган имтиёзлар ҳасадни уйғотади

Карнатакадаги «Winstrom Corp» компанияси заводи олдида минглаб одамлар тўпланишди. Улар иш ҳақининг бир қисмини олганлигидан шикоят қилиб, ойликни тўлиқ тўлаб беришларини талаб қилишди. Можаро тартибсизликларни келтириб чиқарди, ишчилар машинага ўт қўйишди. Шундан сўнг полиция намойишчиларни тарқатиб юборди.

Тайваннинг «Winstrom Corp» компанияси Apple корпорациясининг пудратчиси ҳисобланади. Унинг Карнатакадаги заводида бюджетбоп iPhone SE 2020 телефонлари ишлаб чиқарилади.

ЎҚИНГ: iPhone 12 смартфонларидаги муаммони Apple тан олди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!