Ойни кимлар эгалламоқчи?

  •   Saroy
  •  1617
  •  06.09.2018 10:07

Ойни кимлар эгалламоқчи?

Хитойликлар Ойга картошга ва арабидопсис уруғларини, ҳамда ипак қурти туғумларини  жўнатмоқчи.

«Ой мини-биосфераси» деб ном берилган эксперимент 2018 йилнинг охирига режалаштирилган. Уруғлар билан тухумларни махсус контейнерда Ойга «Чанъэ-4» йўлдоши  элтади.  Капалаклар ис газининг манбаи ҳисобланади, ўсимликлар эса уларни керакли кислород билан таъминлайди.  Натижада, хитойликлар илк бор ойнинг экотизимини яратмоқчи.

Ипак қурти капалаги

Ипак қурти капалаклари нафақат Ойга биринчи бўлиб қўнган муҳим жонзот бўлади. Қолаверса, ипак қуртлари оқсилга жуда ҳам бой бўлиб, астронавтлар ва у ерга кўчиб борган жонзотлар учун озиқ-овқат бўлиши ҳам мумкин. Шунга ўхашаш  диета яқинда  «Лунный дворец» ҳудудида синовдан ўтказилган эди. Тажриба давомида бир неча киши махсус ажратилган капсулада бир йил яшади. Улар капсулада таъминотнинг ёпиқ тизимидан фойдаланишди.

Арабидопсис карамлар оиласидан бўлиб ўнчалик катта бўлмаган ўсимлик ҳисобланади. У ўзининг қисқа муддатли ривожланиш циклига эгалиги туфайли танланди. Ушбу хусусияти билан у Ойдаги энг биринчи борганлар учун муҳим вазифани ўташи мумкин. Картошка эса углеводларнинг асосий манбаидир. Контейнер-оранжереядаги экотизимнинг ривожланиш жараёни махсус камералар ёрдамида  кузатиб борилади. У ушбу жараённи тасвирга олиб, «Цюэцяо» йўлдош-ретранслятори ёрдамида Ерга узатади.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!