Ўз эгасини рози қилган энг яхши Apple қурилмалари рейтинги

Ўз эгасини рози қилган энг яхши Apple қурилмалари рейтинги

AnTuTu бенчмарки жорий йилнинг январь ойи учун Apple қурилмаларидан қониқиш рейтингини эълон қилди. Қизиғи шундаки, рўйхатда ҳозирги iPhone 13 линиясидан битта ҳам модель йўқ. 

Гарчи сотув ҳажми унчалик муваффақиятли бўлмаган бўлса-да, iPhone 12'ни сотиб олган харидорлар ушбу моделдан жуда мамнун. 

Кучли учликдан iPad Air 4, iPhone SE ва етти йил олдин тақдим этилган iPhone 6s Plus қуриламалари ўрин олди. iPhone 6s Plus'нинг “укаси“ iPhone 6s эса рейтингнинг олтинчи поғоналасидан ўрин олди. 

Саккизинчи ўринни яна бир эски модель – iPhone 7 банд этди. Рўйхатдаги энг кўп ўринларни турли авлоддаги iPad Pro гаджетлари эгаллаган – фойдаланувчилар бу планшетлардан жуда мамнун эканлиги аниқ. 

ЎҚИНГ: Энг кучли Apple қурилмалари рейтинги (AnTuTu) 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!