Ўз эгасини рози қилган ТОП-10 смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил август)

  •   DiMaX
  •  3710
  •  07.09.2020 11:24

Ўз эгасини рози қилган ТОП-10 смартфон (AnTuTu рейтинги, 2020 йил август)

Яқиндагина биз AnTuTu бенчмаркининг август ҳолатига кўра кучли флагманлар рўйхатини, шунингдек, ўрта нархли ўнта энг зўр смартфон рейтингини чиқарган эдик. Энди эса мазкур сервис жамоаси оммабоп Android-смартфонларнинг ўз эгаларини қониқтириши бўйича рейтингни эълон қилди.

ЎҚИНГ: Master Lu рейтингида Galaxy Note 20 Ultra арзон смартфонларга ҳам енгилди, ғолиб эса Хитойдан!

AnTuTu’нинг янги рейтингида Samsung корпорациясининг Galaxy S20 Ultra 5G флагмани ғолиб бўлган – ушбу моделдаги қурилмаларни ишлатаётганларнинг 98,64% қисми ўз телефонидан рози. Иккинчи ўриндаги Meizu 17 Pro натижалари ҳам уникига жуда яқин – 98,56%. Кучли учликни 97,91% натижа билан Honor 30 Pro+ флагмани якунлаяпти.

Кучли бешталикка яна Meizu 17 ҳамда Huawei Mate 30 5G ҳам кирган:

Қизиғи шундаки, Xiaomi ўзининг ўн йиллигига бағишлаб тақдим этган юбилей суперфлагмани – Mi 10 Ultra (Хитой бозорида – Mi 10 Extreme Commemorative Edition) модели бу рейтингда атиги олтинчи ўриннигина ола билган!

Эгаларини қониқтирган смартфонлар топ-ўнталигига яна Huawei Nova 6, Honor Magic 2, Vivo X50 Pro+ ҳамда Samsung Galaxy S20+ 5G (Snapdragon 865 чипли) ҳам кирган.

ЎҚИНГ: Дунё бўйича энг кўп сотилган 10 смартфон (2020 йилнинг 1-ярми)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!