Ўз нархи доирасида энг кучли смартфонлар (AnTuTu’нинг бешта рейтинги, 2021 йил март)

  •   DiMaX
  •  1172
  •  10.04.2021 11:03

Ўз нархи доирасида энг кучли смартфонлар (AnTuTu’нинг бешта рейтинги, 2021 йил март)

Кейинги кунларда биз март ойидаги тестлар натижаларига кўра AnTuTu бенчмаркининг бир нечта рейтингларини эълон қилдик. Булар: Хитой бозоридаги энг кучли Android-флагманлар ва ўрта нархли смартфонлар, жаҳон миқёсидаги энг зўр флагманлар ва энг кучли ҳамёнбоп смартфонлар, шунингдек, ўз эгаларини рози қилган смартфонлар кабилардир. Бу рўйхатлардан ташқари...

ЎҚИНГ: AnTuTu’нинг янги рейтинги: энг қиммат iPhone 12 Pro Max атиги 6-ўринда! (2021 йил март)

Мазкур сервис жамоаси, булардан ташқари, бешта нарх тоифасида Android-смартфонларнинг рейтингларини ҳам тақдим этган. Унда қурилмалар Хитойдаги, шу мамлакат валютасидаги нархи бўйича бешта гуруҳга ажратилган ва шу категорияларнинг ҳар биридаги энг зўрлари алоҳида рўйхатларда берилган. Тушуниш қулай бўлиши учун биз уларнинг нархларини АҚШ долларида ҳам кўрсатмоқдамиз.

Демак, энг арзон – 1999 юань (305 доллар)гача бўлган смартфонлар орасида энг кучлиси – тезкор/ички хотираси 6/128 ГБлик Redmi K40 экан. Эслатиб ўтамиз, гарчи арзон қурилмалар бўлса-да, мана шу ҳамда Redmi K40 Pro моделлари ушбу бенчмаркнинг февралдаги энг зўр Android-флагманлар рейтингига ҳам кирган эди.

ЎҚИНГ: Xiaomi беш дақиқада 300,000 дона Redmi K40 сотди

Иккинчи нарх тоифаси – 2000 дан то 2999 юангача (306 –456 долларлик) смартфонлар орасида лидер эса 8/128 гигабайтлик Redmi K30S Extreme Commemorative Edition флагмани бўлган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу категория ғолибининг яна бир номи – Redmi K30 5G Racing Edition бўлиб, унинг стандарт Redmi K30 5G моделидан фарқларини мана бу хабаримизда кўрсатганмиз.

ЎҚИНГ: Атиги 150 долларлик 5G-смартфон – Redmi 20X сурати, хусусият ва ранглари расмий постерда!

Учинчи категорияга эса 3000–3999 юанлик (458–610 долларлик) смартфонлар киритилган бўлиб, улар орасида энг зўри – 8/128 гигабайтлик Xiaomi Mi 10S бўлиб чиққан:

Дизайнига кўра Xiaomi Mi 10 Ultra юбилей суперфлагманига кўпроқ ўхшайдиган мазкур гаджет бирданига DxOMark аудиорейтингида етакчига айланиб ҳам улгурган. Бунисиям майли...

ЎҚИНГ: Snapdragon 870 чипли бу Xiaomi смартфони Snapdragon 888 процессорли Galaxy S21 Ultra’ни мағлуб этди! (видео)

Тўртинчи гуруҳдаги, яъни нархи 4000–4999 юань (611–763 доллар) орасида бўлган смартфонлар орасида ҳам Xiaomi корпорациясининг вакили – ўйин қурилмаларига ихтисослашган Black Shark бренди яқиндагина тақдим этган флагман биринчиликни қўлга киритган. Бу – тезкор/доимий хотираси 12/256 гигабайтлик Black Shark 4 Pro геймерофонидир.

Эътибор берган берган бўлсангиз, юқоридаги тўртта нарх тоифасига мансуб смартфонлар рейтингларида фақатгина «Хитойча Apple» вакиллари лидер бўлиб келган.

ЎҚИНГ: MIUI 12.5 релизи расман эълон қилинди: апрель-май ойларида янгиланувчи 25 хил Xiaomi ва Redmi смартфонлари

Ва ниҳоят, бешинчи категория – 5000 юандан (774 доллардан) қиммат бўлган смартфонлар рейтингида бошқа компания вакили етакчи бўлган. Бу – Vivo компаниясининг iQOO бренди тайёрлаган iQOO 5 Pro флагманининг 12/256 гигабайтлик вариантидир.

Эслатиб ўтамиз, Qualcomm Snapdragon 865 процессорли iQOO 5 Pro ҳамда iQOO 5 геймерофонлари ўтган йилнинг 17 август куни тақдим этилган бўлиб, сентябрдаёқ AnTuTu рейтингини остин-устун қилиб юборган эди.

ЎҚИНГ: Хитойнинг бу флагманлари iPhone эгаларини Android’га ўтишга мажбур қиляпти!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!