Ўз нархи доирасида энг зўр смартфонларнинг бешта рейтинги (AnTuTu, 2020 йил октябрь)

  •   DiMaX
  •  2264
  •  05.11.2020 17:00

Ўз нархи доирасида энг зўр смартфонларнинг бешта рейтинги (AnTuTu, 2020 йил октябрь)

Биз шу ойнинг бошиданоқ AnTuTu сервиси жамоаси тақдим этган учта рейтингни эълон қилиб улгурганмиз. Булар – энг зўр iPhone ва iPad’лар рейтинги, энг қудратли Android-флагманлар рўйхати ҳамда энг кучли ҳамёнбоп смартфонлар рейтинги.

ЎҚИНГ: AnTuTu'да янги рекорд ўрнатилди

Булардан ташқари, мазкур бенчмарк жамоаси бешта нарх тоифасига кўра энг кучли смартфонларнинг рейтингларини ҳам тақдим этган. Улар смартфонларни Хитой валютаси – юань бирлигидаги нархи бўйича тоифаларга ажратишган, қуйида биз уларни АҚШ доллари кўринишида бермоқдамиз.

Шундай қилиб, нархи 225 долларгача бўлган кучли телефонлар ўнталигида нақ олтита ўринни Redmi вакиллари банд этган. Етакчи ҳам айнан шу компаниядан – 6/128 ГБ тезкор/ички хотирали Redmi 10X 5G модели.

Қиймати 226–300 долларлик смартфонлар рейтингига бештагина модел кирган, шунинг ҳам энг кучли иккитаси бренд маҳсулотлари – Redmi K30 4G ҳамда Redmi K30 5G.

Учинчи нарх тоифасига мансуб, яъни 301–449 долларлик смартфонлар рейтингида яна шу ишлаб чиқарувчининг вакили – Redmi K30s ғолиб!

Нархи 450–674 доллар орасида бўлган кучли смартфонларнинг энг зўри Redmi K30 Pro бўлган:

Хитойликларнинг наздида энг қиммат тоифа – нархи 675 доллардан юқори бўлганлари экан ва унда Qualcomm Snapdragon 865 процессорли iQOO 5 Pro энг қудратлиси бўлиб чиққан:

Эслатиб ўтамиз, Vivo компанияси 17 август куни ўзининг ўйинбоп бренди остида тақдим этилган иккита – iQOO 5 Pro ҳамда iQOO 5 геймерофонлари билан ўтган ойда AnTuTu рейтингини остин-устун қилиб юборган эди.

ЎҚИНГ: Realme’нинг ҳамёнбоп смартфони AnTuTu’да ҳатто Galaxy S20 Ultra ва Galaxy S20+ флагманларини «ер тишлатди»!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!