Ўз нархини кўп йўқотмайдиган смартфонлар рейтинги: iPhone 11 атиги 9-ўринда!

  •   DiMaX
  •  3284
  •  17.09.2020 10:02

Ўз нархини кўп йўқотмайдиган смартфонлар рейтинги: iPhone 11 атиги 9-ўринда!

Хитойнинг Huishoubao нашри оммабоп смартфонларнинг янги рейтингини тақдим этди. Унда қурилмаларнинг тақдим этилганидан бир йил ўтиб арзонлашуви бўйича рўйхат акс эттирилган.

ЎҚИНГ: Бор-йўғи 115 долларга 6000 mAh батарея, 7 дюймлик экранли смартфон чиқди!

Бунда фахрли биринчи ўринни OnePlus 7T смартфони забт этди: унинг ўз қийматини сақлаб қолиш индекси 68,96 га тенг экан. Иккинчи ўринни олган Meizu 16s Pro флагманида мазкур кўрсаткич 64,72 бўлса, кучли учликни 64,05 кўрсаткич билан Huawei Mate 30 5G якунлаб берган.

Ўз нархини сақлаб қолувчи смартфонлар ТОП-ўнталигига яна Black Shark 2 Pro, OnePlus 7, Nubia Red Magic 3S, Huawei Mate 30 Pro 5G ҳамда Asus ROG 2 моделлари кирган.

Apple смартфонлари орасидан кучли учликка фақат iPhone 11 кирган, у ҳам 60,85 кўрсаткич билан тўққизинчи ўриннигина эгаллаган. iPhone 11 Pro эса 50,43 кўрсаткич билан 19-поғонадан жой олган.

ЎҚИНГ: iPhone 12 чиққач, дунёдаги энг оммабоп смартфон янада арзонлашади!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.