Оз қолди: автомобилларни смартфон билан ҳам бошқарса бўлади

  •   Saroy
  •  447
  •  09.10.2018 16:24

Оз қолди: автомобилларни смартфон билан ҳам бошқарса бўлади

Келажакда автомобиллар бошқарувнинг анча илғор интеллектуал тизимига ўтади, натижада рул чамбарагидан тўлиқ воч кечилади. Шунга қарамай, агар “темир отингизни” аввалгидек қўл билан бошқаргингиз келса Ford компанияси бу масалани жуда олддий усулда ҳал қилиб бермоқчи. Яъни машинани смартфон ёрдамида бошқарадиган қилади, худди мобил ўйинлардагидек. Айни пайтда компания бошқаришнинг иккита режимини патентлаштирди.

ЎҚИНГ:Ford, BMW ва Peugeot-Citroen автомобиллари бир бирини йўл транспорт ҳодисалари ва пиёдалар ҳақида хабардор қилади

Биринчи режим бўйича машинани бошқариш учун смартфонни у ёки бу томонга бурсангиз етади, масалан,  Real Racing 3 дагидек. Қурилмангиздаги акселерометр ва гироскоп олд ғилдиракни керакли томонга йўналтиради. Дарвоқе, ушбу режим осонгина автоҳалокат келтириб чиқариши мумкин. Иккинчи режимда гаджет экранига жойлашган рул чамбарагини бармоқлар билан айлантириш мумкин бўлади.

Шу билан бирга икки ҳолатда ҳам автомобилнинг интеллектуал тизимлари машинани тезлаштириш ва тўхтатиш учун жавоб беради. Бу эса айрим ҳолатларда фойдали бўлиши мумкин. Масалан, агар сиз ҳаракат полосасини ўзгартирмоқчи бўлганингизда ёки  қандайдир жойдан ўтаётганингизда.

ЎҚИНГ:Ford Teslaнинг устидан кулди: компания раҳбари 7000 та машинани 4 соатда йиғишини маълум қилди

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!