Ўз смартфонидан Galaxy фойдаланувчилари кўпроқ қониққанми ёки iPhone ишлатадиганлар?

Ўз смартфонидан Galaxy фойдаланувчилари кўпроқ қониққанми ёки iPhone ишлатадиганлар?

АҚШликлар орасида Samsung смартфонларидан фойдаланувчилар Apple мижозларидан кўра ўз қурилмаларидан кўпроқ мамнун. Буни Америка Истеъмолчи Қониқиш Индекси (ASCI) томонидан ўтказилган янги изланиш кўрсатиб берди.

ЎҚИНГ: Apple эплай олмаган ишни Xiaomi қойиллатди!

ASCI'нинг «Симсиз телефон хизмати ва уяли телефонлар — 2020-2021» номли ўрганишига кўра, америкалик фойдаланувчилар энг юқори баҳо берган топ 5 смартфон Samsung Galaxy смартфонларидир.

Samsung ўз мижозларининг қониқиш даражаси бўйича ASCI шкаласида 81 баллик кўрсаткич қайд этиб, барча рақибларини, жумладан, Apple'ни ҳам ортда қолдирган. Купертиноликлар, Motorola ва Google билан бир қаторда, 80% натижа қайд этган. Бошқача қилиб айтганда, Apple ўзидан кўра анчайин кам нуфузли смартфонсозлар билан бир қаторда турган айни дамда, Samsung сезиларли даржадаги юқори мавқени эгаллаб турибди.

Ўрганиш натижасига кўра, Galaxy S10+, Galaxy Note10+ ва Galaxy S20+ АҚШдаги смартфон фойдаланувчилари орасида ASCI кўрсаткичи бўйича энг юқори — 85 баллга эгалик қилмоқда.

Galaxy S20, Galaxy A20 ва Galaxy S10 моделлари эса мос равишда 84, 83 ва 82 балл билан баҳоланган. Galaxy S10 билан бир қаторда тўртта iPhone: iPhone 11 Pro, iPhone 11 Pro Max, iPhone X ва iPhone XS Max моделлари турибди.

2021 йилги Galaxy S21 моделлари ёки Galaxy A52 5G смартфони келаси йилги рейтингга кириш ёки кирмаслигини вақт кўрсатади.

ЎҚИНГ: 5G-смартфонлар бозорида Samsung бирданига 4-ўринга тушди! (2021 йил 1-чорак)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.