Ўз соғлигингизга беэътибор эмасмисиз? Унда, сиз учун муҳим бўлган 10 та илова билан танишинг!

Ўз соғлигингизга беэътибор эмасмисиз? Унда, сиз учун муҳим бўлган 10 та илова билан танишинг!

Қоматингизни яхшилаш ва янги ҳоббиларни бошлаш каби ечимлар билан бир қаторда ўз соғлигингизга эътиболи бўлишга қарор қилдингизми? Ундай бўлса, қуйидаги 10 илова айнан сизга ёрдам бериши мумкин.

1. Aloe Bud

Ушбу илова одамлар ҳар куни ўз-ўзиларига ғамхорлик қилиб боришининг кафолатчисидир. Илова фойдаланувчига кун давомида сув ичиш, овқатланиш каби бир неча оддий кундалик заруратларни эслатиб боради. Агар фойдаланувчи эслатмаларни тўлиқ бажармаса, илова фойдаланувчини кичик рағбартлар бериш йўли билан уни эслатмаларни бажариш кераклигига ундайди.

Юклаш:
iOS.

2. Shleep

Shleep фойдали иловалардан бўлиб, тез ёки тўйиб ухлашни хоҳловчиларга жуда қўл келади. Илова фойдаланувчига бир неча саволлар бериб, қанчалик яхши ухлаганини белигалаб боради. Шунингдек, дастур сабоқлар орқали фойдаланувчига қандай қилиб яхши ухлаш кераклигини ҳам ўргатади. Фойдаланувчи ухлаш одатига қараб, илова маълум бир модулни ўзи белгилайди.

Юклаш:
iOS;
Android.

3. ToDon't

Ўта ноодатий бўлган ушбу илова фойдаланувчига нима қилмаслик кераклигини эслатиб боради. Яъни ToDon't фойдаланувчи бажаришни истамайдиган одатлари, масалан, ижтимоий тармоқларга кириш кабиларни бажаришдан ўзини тийишга ёрдам беради.

Юклаш:
iOS.

4. Loosid

Ичишни камайтирмоқчи бўлганлар ёки ундан бутунлай воз кечишни истаганлар учун ушбу илова жуда фойдали. Loosid - бу ичмайдиганларнинг виртуал жамияти бўлиб, унга аъзо бўлганлар доимо ичишни ташлаш учун ёрдам оладилар. Ушбу иловада фойдаланувчилар дўстлар даврси ва танишувлар чатига қўшилишлари мумкин.

Юклаш:
iOS.

5. SmokeFree

Чекиш — ташлаш қийин бўлган одатлардан бири. SmokeFree иловаси фойдаланувчига секин-аста ушбу одатдан воз кечишга ёрдам беради. Илова фойдаланувчиларга мотивацион иборалар, усуллар, сигаретасиз ўтган вақт ва пулни тежаш каби маслаҳатларни беради. Бу ёрдам билан фойдаланувчи ўзида руҳиятни ошира олади. Мисол учун, иловадаги оддий маслаҳат: агар сигаретга сарфлаётган пулингизни йиғсангиз, бир неча ойда янги сумка сотиб олишингиз мумкин.

Юклаш:
Android.

6. Calm

Хавотирда яшайсизми ёки шунчаки банд кунларни бошдан кечирасизми, Calm иловаси сизга кун давомида хотиржам бўлиш учун вақт ажратишга ёрдам беради. Илова безовталик, стресс, уйқу, кечиримлилик, миннатдорчилик ва бошқа мавзуларда юзлаб медитацияларни таклиф этади. Машғулотлар 3 дақиқадан 25 дақиқагача давом этади. Иловада 7 кунлик бепул синов муддати бор ва ундан сўнг йилига 60 доллар тўлайсиз ёки бир марта ва умрбодлик тўлов 300 доллар туради.

Юклаш:
iOS;
Android.

7. Lumosity

Агар ўзингизни чалғитадиган ёки ҳордиқ чиқаришга кўмаклашувчи ўйин ўйнамоқчи бўлсангиз, бу илова айнан сиз учун бўлиши мумкин. Lumosity бир вақтнинг ўзида ўйин ўйнаш, ўрганиш ва ақлий қобилятни яхшилашга имкон беради. Илова жумбоқлар, хотира ўйинлари, мантиқий масалалар, медитация техникаси ва бошқалардан иборат. Ундаги ўйинларни ўйнаётган вақтингизда, ўзингизнинг кучли ва заиф томонларингизни билиб олишингиз мумкин.

Юклаш:
iOS;
Android.

8. AnxietyHelper

Ушбу илова фойдаланувчига ташвиш ва ваҳималардан қандай халос бўлиш кераклигини ўргатади. Бу билан фойдаланувчи ўз танасида нима содир бўлаётгани ҳақида маълумотга эга бўлади. Шунингдек, иловадан касалик аломатлари ва даволаш методларининг ўрганиш мумкин. Агар сиз доимий равишда асабийликни бошдан кечирсангиз, иловадаги «ваҳима ҳақида огоҳлантириш» функцияси сизга йўл-йўриқ кўрсата оладиган инсонга хабар жўнатади.

Юклаш:
iOS.

9. The Day One

Кундалик тутиш йўли билан маълум вақт давомида қанчалик ўзгарганингиз ва нималарни бажарганингиз ҳақида маълумотга эга бўлиб борасиз. Ўз фикр ва кечинмаларингизни қоғозга тушириб бориш терапевтик усул ҳисобланади. Кундалик тутиш учун ўнлаб иловалар мавжуд. Бу борада The Day One иловаси
сизга кўмаклашади.

Юклаш:
iOS;
Android.

10. Stretch Timer

Ҳаётингизни ўзгартириш учун кўп машқларни бажариш шарт эмас. Кунига бир марта тана ҳаракатлари машқларини бажариш саломатлигингиз ва мушаклар учун жуда фойдалидир. Бунинг афзал томонларидан бири жисмоний имконияти чекланган ёки жароҳати бор одамлар ҳам бажара оладилар. Stretch Timer иловаси эса бу машқларни бажариб боришингизни қайд этиб боради.

Юклаш:
iOS;
Android.

ЎҚИНГ: Бир хилликдан зерикдингизми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.