«Ўзавтосаноат» сайтига хакерлар ҳужум қилишди

  •   DiMaX
  •  1370
  •  02.06.2020 08:59

«Ўзавтосаноат» сайтига хакерлар ҳужум қилишди

31 май куни тунда номаълум хакерлар «Ўзавтосаноат» компаниясининг расмий uzautomotors.com сайтига ҳужум қилишди. Ҳужум сайтнинг вақтинча ишламай қолишига сабаб бўлди. Бу ҳақда компаниянинг Telegram-канали хабар берган.

ЎҚИНГ: Хакернинг онаси турмага кириб, барча компьютерларнинг ҳимоясини бузиб чиқди!

Хакерлар сайтнинг бош саҳифасида қуйидагича ёзув қолдиришган:

«Where is the Security! Please repair your website! If you don’t it will be hacked as this!»

(Қани хавфсизлик! Илтимос, веб-саҳифангизни таъмирланг. Агар бундай қилмасангиз, у яна шундай ҳужумга дуч келади!).

Компания мутахассислари сайтдаги бирорта файл ва саҳифага зарар етмаганини аниқладилар ва қисқа вақт ичида сайт қайта тикланди.

Ҳозирда компаниянинг веб-сайти яна аввалгидек ишлаяпти.

ЎҚИНГ: Хакерлар энг кўп қайси смартфонларни ва иловаларни «севадилар»?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.