Ўзбек дастурчиси казуал мобил ўйин яратди!

Ўзбек дастурчиси казуал мобил ўйин яратди!

Ҳозирги вақтда “андроидлар дўкони”дан турли мавзудаги ўйинларни топиш муаммо эмас. Ушбу йирик платформада ўз илова ва дастурларини жойлаштириш мақсадида миллионлаб дартурчи ва мутахассислар залварли ишлар қилиб келмоқдалар. Куни кеча энг кўп юкланган илова ва ўйинларнинг иккита рейтингини ҳам эълон қилган эдик

Ўзбекистонлик дастурчи ҳам мобил ўйин ишлаб чиқди ва ушбу ўйин қисқа вақт оралиғида кўплаб қизиқувчиларни ўзига жалб қилишга ҳам улгурди.

Икки нуқта – ўйиннинг ушбу ном билан аталишига ўйинчидан асосий икки нуқталар орасидаги туташув интервалини бошқариш талаб қилиниши сабаб бўлган.

Ўйин ҳеч қандай босқичлардан иборат эмас, сиздан талаб қилинадиган ягона нарса  максимал даражада юқори очко тўплаш бўлади.

Казуал мавзуси мобил ўйинлар бозорига бир неча 10 йиллар аввал бўлгани каби, юқори шиддат билан кириб келмоқда. ХХ асрнинг 70-йилларида ўйин автоматлари ихтиро қилингач, ушбу мавзудаги ўйинлар кенг миқёсда қизиқишларга сабаб бўлган эди. ХХ аср охирлари ва ХХI аср бошларига келиб эса катта ҳажмга эга ва кўп босқичли мураккаб ўйинлар кенг ривожланиб борди. Маълум вақтдан сўнг одамларда носталгия сабаб казуалларга бўлган қизиқиш қайта шаклланиб келмоқда. Ушбу ўйинларнинг қулай томони – ҳар қандай аудиторияни ўзига бемалол жалб қила олишидир. Қолаверса, бундай ўйинлар бўш вақтлари кўп бўлмаган инсонларга ўз вақтларини мароқли ўтказишга ёрдам беради.

ЎҚИНГ: Ўйинбоп смартфонлар энди арзонроқ бўлади!

Икки нуқта ўйини ҳам сизда ана шундай тааcсурот қолдира олишига ишонамиз. Ўйиннинг шартларига келадиган бўлсак – юқоридан пастга томон бир чизиқ асосида ҳаракат қилиб келаётган икки хил шарларни бошқа бир горизонтал жойлашган икки қора ёпилиб очилувчи шарлар билан саралаш ҳисобланади. Яъни, юқоридан қора рангдаги шарлар келганда сиздан икки горизонтал шарларни ёпишингиз, тўқ сариқ шар келганда эса очишингиз лозим.

Ҳар бир тўғри ўтказилган шар учун сизга 1 баллдан берилади ва ҳисоб миқдори ошгани сайин ҳаракатлар тезлашиб бораверади. Аксинча бўлса, ўйин якунланади. Сиздан талаб қилинадиган нарса эътибор ва абжирлик холос.

Икки нуқта ўйинини ушбу ҳавола орқали бепул юклаб олиб, вақтингизни мароқли ўтказишингизни тилаб қоламиз. Қолаверса, бу билан сиз ўзбек дастурчиларини қўллаб-қувватлаган ҳам бўласиз!

ЎҚИНГ: 2019 йили энг кўп сотилган ва энг оммалашган ўйинлар (Валве талқини)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.