Ўзбек фотографи халқаро автопортретлар танловида ғолиб бўлди (+видео)

  •   DiMaX
  •  833
  •  21.08.2020 13:40

Ўзбек фотографи халқаро автопортретлар танловида ғолиб бўлди (+видео)

Юртимизда туғилган фотограф Арсений Несходимов «Депрессия» мавзусидаги бир нечта автопортретлари билан «Wellcome Photography 2020» мукофотига сазовор бўлди. Бу ҳақда Британиянинг Daily Mail нашри хабарига таяниб Sof.uz ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Кадр ортида: таниқли фотографдан онлайн машҳурлик сирлари (+видео)

Фотосуратчи 15 минг фунт (202,8 млн. сўм) ишлаб олди. Несходимов «Прозак» деб номланган бешта расмлар тўпламини яратди. 20 ёшидан бери депрессиядан азият чеккан иқтидорли фотографнинг айтишича, антидепрессантлар унга ёрдам бермаган. Шунинг учун у ўз ота-онасининг уйида ва Мисрнинг Шарм ал-Шайхида бўлган воқеаларни тасвирлаш учун Москвадан чиқиб кетишга қарор қилган.

«Менинг автопортретларим умидсизлик ва маънони йўқотиш билан курашишга ёрдам берадиган даволашнинг бир тури, айниқса пандемиянинг ушбу оғир даврида. Мен уч ой ишсиз уйда қолиб кетдим ва яшашга мазмун берган ягона нарса – бу суратга олишни давом эттириш бўлди», – деди Несходимов.

ЎҚИНГ: Уйингизда оқ-қора суратлар борми? Уларга бир зумда ранг берамиз!

Ҳакамлар ҳайъати турли мавзулар бўйича баҳс олиб борган 13 мамлакатдан келган 25 нафар фотосуратчиларни танлаб олди. Ғолиблар 19 август – Халқаро фотография куни бўлиб ўтган онлайн тадбирда эълон қилинди. Ғолибларнинг номлари ва асарлари YouTube'да эълон қилинди.

Дарвоқе, биз замонавий смартфонларда сурат олиш технологияси, телефонда ажабтовур, таассуротли сурат олишнинг оддий усуллари, Xiaomi смартфонларида сифатли суратга олиш учун камерани созлаш, шунингдек, яхши селфи тушириш сирлари ҳақида ҳам йўриқнома-мақолалар эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Android’да суратни қайта ишловчи энг зўр иловалар

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!