Ўзбекча клавиатурали iOS 13 чиқди: ундаги ўзгаришлар ва янгиланувчи iPhone’лар рўйхатлари

  •   DiMaX
  •  1387
  •  20.09.2019 10:54

Ўзбекча клавиатурали iOS 13 чиқди: ундаги ўзгаришлар ва янгиланувчи iPhone’лар рўйхатлари

Купертинолик техногигант бугун – 20 сентябрдан iPhone 11, iPhone 11 Pro ҳамда iPhone 11 Pro Max смартфонларини пештахталарга чиқарди. Уларнинг очиқ савдосини бошлаш арафасида эса мазкур қурилмаларига «қадоқданоқ» ўрнатилган iOS 13 операцион тизимини ҳам расман тақдим этди.

ЎҚИНГ: Ҳали очиқ савдога чиқмай туриб энг оммалашган айфон қайси эканини биласизми?

Ўн учинчи авлод iOS операцион тизимининг асосий ўзига хосликлари – ўзига ўрнатилган «тунги режим» – тўқранг интерфейс ҳамда стандарт клавиатурадаги свайп имкони бўлди. Шунингдек, iPhone’лар клавиатурасига энди ўзбекча ҳарфлар ҳам қўшилган!

Булардан ташқари, компания тизимнинг самарадорлигини яхшилаган, стандарт иловаларни қайта ишлаган ва ўз авторизация тизимини жорий этган.

ЎҚИНГ: Барча iPhone 11’ларни энг зўр Android-флагманлар билан битта жадвалда таққослаймиз!

Шундай қилиб, iOS 13 тизимидаги асосий ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:

  1. «Тўқранг мавзу» – энди бутун тизимнинг қиёфасида, жумладан, стандарт иловаларда ва интерфейсда ҳам ренгни ўзгартириш мумкин.

  1. Самарадорлик – тақдимотда Apple таъкидлашича, энди иловалар икки каррагача тезроқ ишга тушади, Face ID эса 30 фоизга тезлашган, дастурлар ва янгиланишлар эса хотирани 50 фоизга камроқ банд этади.
  2. Махфийлик – тизимда Apple авторизацияси пайдо бўлди; компания уни ижтимоий тармоқлар орқали кириладиган барча иловаларга мажбуран жорий эттиради. Мазкур қадам шарофати билан Apple фойдаланувчилари энди сервисларда рўйхатдан ўтаётиб, ўзларининг ҳақиқий шахсий маълумотларини ошкор этмаслик имконига эга бўлишди.
  3. Стандарт иловалар қайта ишланган – энг кўп «Фото» дастури ўзгарган: унда варақалар жойлашуви алмаштирилган ва илова интерфейси ижтимоий тармоқларга ўхшатилган.

  1. Apple Arcade – iOS 13 тизимли қурилмалар эгалари учун ажойиб ўйин сервиси. Бошланишида унга 54 та ўйин киритилган. Биринчи ой бепул, уёғига пулли (АҚШда обуна нархи 9,99 доллар).
  2. Кўплаб майда ўзгаришлар қилинган: катта иловаларни юклаб олиш чеклои олиб ташланган, овозни ростлаш интерфейси ўзгартирилган, Apple Music’ка «Караоке» режими қўшилган, 3D Touch технологиясини қўллаб-қувватламайдиган қурилмаларга ҳам у жорий этилган (узоқроқ босиб туриш орқали ишлайди).

ЎҚИНГ: Ҳар учала iPhone 11 модели AnTuTu’да: бор-йўғи шуми!?

Аллақачон iOS 13 операцион тизимини қуйидаги қурилмаларга ўрнатиб олиш мумкин:

  1. iPhone 11
  2. iPhone 11 Pro
  3. iPhone 11 Pro Max
  4. iPhone XS (сотиб олиш)
  5. iPhone XS Max
  6. iPhone XR (сотиб олиш)
  7. iPhone X (сотиб олиш)
  8. iPhone 8 (сотиб олиш)
  9. iPhone 8 Plus (сотиб олиш)
  10. iPhone 7
  11. iPhone 7 Plus
  12. iPhone 6s
  13. iPhone 6s Plus
  14. iPhone SE
  15. iPod Touch (7‑авлод)

Юқоридаги рўйхатга кирган, iPhone 11 авлодидан аввалги қурилмалар эгалари аллақачон операцион тизимни iTunes/Finder ёки «ҳаво орқали» янгилашлари мумкин, апдейт ҳажми тахминан 3 ГБ келади. Лекин биз шошилмай туришни тавсия этамиз, зеро, 24 сентябрдаёқ Apple мазкур тизимнинг илк йирик апдейти – iOS 13.1 версиясини тарқатади, бирйўла ўшанда янгилаб олганингиз маъқул. Шунингдек, компания ўша куни iPad планшетлари (харид қилиш) учун iPadOS операцион тизимини ҳам тарқатади.

ЎҚИНГ: Янги тақдим этилган iPhone 11’лар қаерда энг арзону қаерда энг қиммат?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.