Ўзбекистон алоқа учун Қозоғистон сунъий йўлдошидан фойдаланади

Ўзбекистон алоқа учун Қозоғистон сунъий йўлдошидан фойдаланади

Қозоғистон «KazSat-2» космик алоқа тизимини ишга туширишни ва Ўзбекистонда телекоммуникация хизматларини кўрсатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Мудофаа ва аэрокосмик саноат вазирлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистондаги интернет борасида сайёҳлар фикри

2023 йилнинг ноябрь ойида тугаши режалаштирилаётган «KazSat-2» космик қурилмаси учун янги телекоммуникация сунъий йўлдоши яратилмоқда. Лойиҳа устида эса 2016 йилдан буён иш олиб борилмоқда. Хабарда  ёзилишича, ҳозирда мутахассислар космик алоқа тизимини яратиш ва ишга тушириш учун техник-иқтисодий асосларини, шунингдек, техник топшириқларни ишлаб чиқишмоқда. «KazSat-2» космик алоқа тизими Ўзбекистондан ташқари Тожикистон ва Қирғизистонга ҳам телекоммуникация хизматларини кўрсатишни режалаштирмоқда.  

ЎҚИНГ: Nokia 9 Pureview беш модулли камераси сабабли «Олимпик» деб аталади