Ўзбекистон давлат секторига Zoom ўз хизматларини тўғридан-тўғри сотади. Аввалроқ компания буни тақиқлаганди

  •   DiMaX
  •  334
  •  09.04.2021 17:42

Ўзбекистон давлат секторига Zoom ўз хизматларини тўғридан-тўғри сотади. Аввалроқ компания буни тақиқлаганди

Zoom Video Communications компанияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг давлат тассаруфидаги компания ва ташкилотларига ўз хизматларидан фойдаланиш ҳуқуқини сотишни тақиқлаган эди. Энди у Россия ва бошқа МДҲ мамлакатларида давлат тасарруфидаги компания ва ташкилотларига онлайн конференция хизматидан фойдаланиш ҳуқуқини тўғридан-тўғри сотишини маълум қилди, дея хабар беради Daryo.

ЎҚИНГ: Коронавирус тўртта компанияни дунёнинг энг қиммат брендлари сафига олиб чиқди

«Zoom Россия ва МДҲ мамлакатларидаги мижозларга хизмат кўрсатишга содиқ қолади. Биз мазкур ҳудудлардаги видеоконференцалоқа хизмати бозоридаги ёндашувимизни ривожлантириш босқичидамиз. Айни пайтда ҳам давлат, ҳам хусусий сектордаги янги ва аввалдан мавжуд бўлган фойдаланувчилар Zoom хизматларини сотиб олиш учун тўғридан-тўғри веб-сайтимиз орқали сўров юбориши мумкин», — дейилади баёнотда.

Zoom аввалроқ МДҲ мамлакатлари давлат секторига ўз видеоалоқасидан фойдаланиш ҳуқуқини сотишни тақиқлаган эди. Шунингдек, «Коммерсантъ» нашри Zoom’нинг Россиядаги дистрибютори RightConf компанияси хатига асосланиб, тақиқ ҳақида хабар берди. Компания бош директори Андрей Петренко ҳужжатнинг ҳақиқийлигини тасдиқлади. Шу тарзда университетлар, давлат компаниялари ва давлат идоралари Zoom корпоратив алоқаларидан фойдалана олмаслиги, уларнинг видеоконференциялари стандарт 40 дақиқа билан чекланиши маълум қилинган. Россия Миллий тадқиқот университети олий иқтисодиёт мактаби 7 апрелдан бошлаб дастур хизматларидан фойдалана олмасликларини эълон қилди.

Шунингдек, экспертлар маҳаллий ечимлар (масалан, Yandex) видеоконференцалоқа бозорида Zoom ўрнини босиши мумкинлигини айтган. Март ойи охирида Россия Рақамли саноат вазирлиги раҳбари Мақсут Шадаев Zoom’нинг рус аналоги 2022 йилда тайёр бўлишини айтган эди.

Маълумот учун, Zoom Video Communications видеоалоқа хизмати 2011 йилдан бери ишлаб келмоқда. Коронавирус пандемияси ва ўнлаб ҳукумат муассасаларнинг ўзини ўзи изоляция қилиш чоралари фонида Zoom’нинг обрўси кескин ошди ва миллионлаб фойдаланувчилар ушбу дастурдан фойдаланишни бошлади.

ЎҚИНГ: Диний сабоқ ўртасида порно-ролик намойиш этилгани учун Zoom’ни судга беришди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!