Ўзбекистон фуқароси терроризмни тарғиб қилувчи постлари учун Россияда 5,5 йилга қамалди

  •   DiMaX
  •  600
  •  14.01.2020 11:52

Ўзбекистон фуқароси терроризмни тарғиб қилувчи постлари учун Россияда 5,5 йилга қамалди

Россия Федерацияси ҳарбий суди 24 ёшли Ўзбекистон фуқароси Шермуҳаммад Шамсиддиновни ижтимоий тармоқларда терроризмни тарғиб қилувчи материаллар жойлаштиргани учун 5,5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу Россия Федерацияси бош прокуратураси матбуот хизмати хабарига таяниб Daryo нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Telegram’даги террорчилар Алишер Усмонов компаниясига қарашли мессенжерга кўчиб ўтишган!

Хабарда айтилишича, 2016 йил июлдан 2018 йил июнига қадар Шермуҳаммад Шамсиддинов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида «террористик ташкилотлар фаолиятини оқлаш, зўравонлик ғояларини тарғиб қилиш, террорчилик ҳаракатлари зарурлигини асослаш, шунингдек, террорчилик ташкилотларига қўшилишга чақириқлар» бўлган аудио ва видеофайлларни жойлаштирган.

Суд уни Россия Федерацияси Жиноят кодекси 205,2-моддаси 2-қисми (Террорчилик фаолиятини амалга оширишга чақириш, терроризмни оқлаш ва интернет ахборот-телекоммуникация тармоғидан фойдаланган ҳолда терроризмни тарғиб қилиш)да айбдор деб топди. Ўзбекистонлик йигит жазони умумий тартибдаги колонияда ўташи белгиланди, унга уч йил давомида сайтларни яратиш ва бошқариш билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиш тақиқланди.

Ҳукм ҳали қонуний кучга кирмаган, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Telegram’да «Жиҳодчилар» маърузаларини тарқатган қўқонлик йигитга жазо тайинланди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!