«Ўзбекистон ҳаво йўллари» чипталарини MasterCard орқали ҳам сотишни йўлга қўйди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» чипталарини MasterCard орқали ҳам сотишни йўлга қўйди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси қатновларига авиачипталарни MasterCard тўлов тизими орқали сотиб олиш мумкин. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК авиабилетларини www.uzairways.com сайтида ҳарид қилиш мумкин. Бундан ташқари, сайтда авиакомпания самолётлари саҳнидаги ҳам пуллик, ҳам тўловсиз жойларни олдиндан танлаш ва бронлаш имконияти ҳам мавжуд.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, oлдин мазкур имконият фақат UzCard ва VISA тўлов тизимлари орқали тақдим этилган, холос.

ЎҚИНГ Энди Ўзбекистонда ҳам автомобилларни онлайн харид қилиш мумкин