Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича дунё рейтингида 37 поғона кўтарилди

  •   DiMaX
  •  1615
  •  19.05.2020 16:52

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича дунё рейтингида 37 поғона кўтарилди

Ookla компанияси Speedtest.net сервиси 2020 йил апрель ойи натижаларига кўра янги маълумотларни эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Speedtest рейтинги: Ўзбекистонда интернет тезлиги 2,4 баравар ўсди!

Speedtest Global Index симли алоқа интернет тезлиги жаҳон рейтинги бўйича Ўзбекистон ҳозирги кунда 94-поғонани эгаллаб, яна 1 позицияга кўтарилди. Шу тариқа, бир йил давомида жами 37 поғона, яъни 131-ўриндан 94-поғонага кўтарилди.

Умуман охирги йил натижаларига кўра Ўзбекистонда аниқланган интернет тезлиги карийб 2,3 баровар ўсган: 2019 йил март ҳолатига кўра 11,62 Мбит/cония бўлса, 2020 йил апрель ҳолатига нисбатан 25,88 Мбит/cонияни ташкил этмоқда.

2020 йил апрель ойи ҳолатига кўра Республикамиз аниқланган интернет тезлиги бўйича бир қатор давлатлардан олдинда: Туркия (97-ўрин), Грузия (95-ўрин), Озарбайжон (114-ўрин), Тожикистон (99-ўрин) ва Туркманистон (174-ўрин).

ЎҚИНГ: Speedtest синови: Samsung, Apple ва Huawei – қай бирида интернет энг тезкор?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!