Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича позициясини яхшилаб олди

  •   Saroy
  •  1381
  •  08.08.2018 18:28

Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича  позициясини яхшилаб олди

Ирландиядаги  Ookla компаниясининг Speedtest.net хизмати интернет тезлиги бўйича 2018 йил июлгача олинган маълумотларга асосланиб,  рейтинг эълон қилди. Унда Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича позициясини анчагина яхшилаб олгани айтилади.

Рўйхатда  мобиль интернет бўйича мамлакатимиз тўртта поғона кўтарилиб, 9,60 Мбит/с кўрсаткичи билан 110 ўринни эгаллаган. Симли интернет тезлиги бўйича эса республикамиз 7 пунктга кўтарилиб 119 ўринни (8,57 Мбит/с) банд этган.

ЎҚИНГ:Skype, Viber, WhatsApp билан боғлиқ муаммолар ниҳоят бартараф этилди

Мобиль интернет тезлиги бўйича дунёда биринчи ўрин Катарга, симли интернет тезлиги бўйича Сингапурга насиб қилди.

Бундан аввал Ўзбекистон ва Афғонистоннинг интернет-трафигини ошириши ҳақидаги хабар берилган эди. Бу ҳақда июль ойининг охирларида “Ўзбектелеком” Миллий алоқа оператори билан  Afghan Wireless Communication Company (AWCC) компанияси ўртасида тегишли битим имзоланган.

Бундан ташқари, Жаҳон банки Ўзбекистонда юқори тезликдаги интернетни ишга тушириш режасини қўллаб қувватлаши ҳақида ҳам маълум қилинганди. Бунга Digital CASA дастури йўналтирилган.

ЎҚИНГ:Йил охиригача интернет тезлиги қанчага ошади? Йўл харитасини томоша қилинг!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.