Ўзбекистон интернет тезлиги (феврал ойи)

Ўзбекистон интернет тезлиги (феврал ойи)

Ookla компаниясининг speedtest.net, интернет тезлигини ўлчовчи хизмати 2022 йил феврал ойига кўра дунё бўйлаб ўртача мобил ва кенг полосали тезлиги натижаларини чиқарди.

Мобил интернет тезлиги бўйча 138 мамлакатлар қатнашган ушбу рўйхатда Ўзбекистон 13.80 мб/с юклаб олиш ва 7.05 мб/с юклаш тезлиги билан 116 ўринга тушиб қолган. Ўтган ой, январда эса ушбу кўрсаткич 13.85 мб/с юклаб олиш ва 6.62 мб/с юклаш тезлик билан 115 ўринда эди.

Кенг полосали интернет тезлиги бўйича эса 37.91 мб/с юклаб олиш ва 36.68 мб/с юклаш тезлиги билан 180 мамлакат ичида 85 ўринга тушиб қолган. Январ ойида эса 36.85 мб/с юклаб олиш, 36.13 мб/с юклаш тезлиги билан 84 ўринда бўлган.

Умуман, дунё бўйлаб ўртача мобил тезлиги феврал ойида 29.91 мб/с юклаб олиш ва 8.54 мб/с юклаш тезлигини ташкил қилмоқда. Ўртача кенг полосали интернет тезлиги эса 60.76 мб/с юклаб олиш ва 25.95 мб/с юклаш натижасини қайд этган.

140 га яқин мамлакат ичида сониясига 133.51 МБ юклаб олиш тезлиги билан Бирлашган Араб Амирликлари ҳар доимгидек биринчиликни эгаллаб турибди. Чили мамлакати эса секундига 197.59 МБ юклаб олиш тезлиги билан кенг полосали интернет йўналиши энг юқори ўринни эгалланган.

ЎҚИНГ: Telegram Бразилияда блокланди