Ўзбекистон IT-хабарлари: хакатон, метрога смартфон орқали тўлаш ва бошқалар

  •   DiMaX
  •  651
  •  11.11.2020 10:02

Ўзбекистон IT-хабарлари: хакатон, метрога смартфон орқали тўлаш ва бошқалар

Кейинги кунларда юртимиз ҳаётида ахборот технологияларига дахлдор бир неча воқеалар юз берди. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги айрим IT-хабарларни улашди.

ЎҚИНГ: «Ўзбектелеком» арзон UZCLOUD.UZ видеоконференц-алоқа платформасини тақдим этди

«Open Data Challenge 2020» хакатонига рўйхатдан ўтиш бошланди

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари Технологик парки (IT-Парк) «Open Data Challenge 2020» хакатонига рўйхатдан ўтиш жараёни бошланганини эълон қилди.

«Open Data Challenge 2020» хакатони — бу Ўзбекистон иқтисодиёти, ахборот технологиялари ва тадбиркорликда очиқ маълумотларни ривожлантиришга қаратилган ҳар йили ўтказиладиган танлов.

Иштирокчилар олдига уч кун давомида очиқ маълумотлардан фойдаланган ҳолда аниқ рақамли ечимлар (илова, хизмат, электрон қурилма) ишлаб чиқиш вазифаси юклатилади. Бундан ташқари, 3 кун давомида иштирокчилар очиқ маълумотлар бўйича етакчи мутахассислар томонидан олиб бориладиган тренинглар ва мастер класслар ҳамда BootCamp’да иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.

Таъкидлаш жоизки, хакатоннинг тўрт йўналиши бўйича ғолиблар IT-Паркнинг акселерация интенсив дастуридан ўтиш имкониятига эга бўладилар.

Танлов 2020 йил 4 декабрдан 6 декабргача онлайн тартибда ўтказилади!

Хакатон ҳақида батафсил билиш ва иштирок этиш учун ариза бериш: http://datahack.uz/

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда дастурчилар қанча маош олиши эълон қилинди

Бугун «mGovAward» танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтади

11 ноябрь куни «mGovAward» талаба-ёшлари ўртасида республика танловининг тақдирлаш маросими онлайн тарзда бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, «mGovAward» танлови IT-Парк томонидан Ўзбекистон республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникатсияларни ривожлантириш вазирлигининг БАА билан «Давлат мобил иловаларини ишлаб чиқиш» йўналишидаги ҳамкорлиги доирасидаги кўмаги билан татбиқ этилган. Мазкур танловнинг мукофот жамғармаси $100 мингга тенг.

Тадбирда сиз экспертлар хулосаси ва ва жамоа ўртасида ўтказилган сўровномага ва овоз бериш натижаларига кўра энг яхши давлат мобил иловаларни ишлаб чиққан ғолиблар тақдирланади. Тадбир Тошкент вақти билан соан 12:00 да бошланади.

Маросимда иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш керак: https://hopin.to/events/mgov-awards

ЎҚИНГ: Операторларимиз рейтингида жиддий ўзгариш: энди кимда қанча абонент бор? (+инфографик видео)

Ягона порталда янги хизмат жорий этилди

Эндиликда Ягона интерактив давлат хизматлари портал орқали яшаш жойига доимий рўйхатга туриш учун ариза юборса ҳам бўлади. Мазкур хизмат Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқароларимизга қулайилик яратади. Хизмат бир кун мобайнида кўрсатилади. Хизматга ўтиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/uz/service/view/363

Бундан ташқари, фуқароларимизга мазкур портал орқали доимий (вақтинчалик) яшаш жойида яшаш муддатини кўрсатувчи маълумотномани олиш имкон яратилган.

Бунинг учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталининг «Маълумотномалар» туркумида «Доимий (вақтинчалик) яшаш жойида яшаётган муддати кўрсатилган маълумотнома» хизматини топиб, сўров юбориш керак. Ягона портал автоматик равишда маълумотнома сифатида юклаб олиш мумкин бўлган маълумотларни тақдим этади.

Хизматга ўтиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/uz/service/view/367

ЎҚИНГ: Ягона портал орқали энди Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатга кириш мумкин!

Ўзбекистон талабалари «Seeds for the Future» онлайн дастурида иштирок этишди

Huawei компанияси олти йилдан буён ҳар йили Ўзбекистонда «Seeds for the Future» (Келажак ниҳоллари) лойиҳасини амалга ошириб келмоқда. Унинг доирасида ТАТУнинг 50 нафар талабаси ўтган йиллар давомида компаниянинг Хитойдаги штаб-квартирасида амалиёт ўташди.

Бутун дунёда пандемия туфайли юзага келган ҳозирги вазиятни ҳисобга олган ҳолда, бу йил «Seeds for the Future» лойиҳаси онлайн тарзда ўтказилди.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Ихтисослаштирилган АКТ мактабидан танлаб олинган 30 нафар талаба лойиҳа бўйича онлайн тарзда қатор долзарб IT йўналишлари бўйича билимга эга бўлишди: 5G технологиялари, булутли ҳисоблаш, сунъий интеллект ҳамда HMS технологиялари шулар жумласидандир.

ЎҚИНГ: Атиги 10000 сўмлик тариф режасида энди 3,5 ГБ интернет, 700 дақиқа ва 200 SMS берилади!

Payme метрода смартфон орқали контактсиз тўловлар тизимини синамоқда

Payme компанияси «Автоматлаштирилган транспорт тўлов тизими оператори» (АТТО) МЧЖ билан бирга «Абдулла Қодирий» метро бекатида PaymeGo сервиси орқали тўловларни амалга ошириш тизимини синовдан ўтказмоқда.

PaymeGo тизими йўловчиларга смартфон орқали контактсиз тўловларни амалга ошириш имконини беради. Бунинг учун смартфонда Payme иловасига кириб PaymeGo сервисига кириш керак. Мобил қурилма бир тўлов учун мўлжалланган QR-кодни яратиб беради.

Кейинги босқичда йўловчи телефоннинг экран юзини валидаторга яқинлаштириш керак. Керакли сумма автоматик равишда пластик картадан ечилади, ва йўловчига бу ҳақда SMS-хабарнома келади.

ЎҚИНГ: Марказий банк Ўзбекистонда қачон PayPal очилишини маълум қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!