Ўзбекистон мактабларида IT-таълим дастурлари жорий этилиши мумкин

Ўзбекистон мактабларида IT-таълим дастурлари жорий этилиши мумкин

Халқ таълими вазири ўринбосари Сарвар Бабаходжаев Oracle компаниясининг вице-президенти Джованна Санджорджини билан учрашуви доирасида ахборот технологияларига оид таълим дастурларини яратиш ва мактабларда жорий этиш, ҳамда жойларда болаларга ахборот технологиялари бўйича билим берувчи тренер ва ўқитувчиларни тайёрлаш масалаларини кўриб чиқдилар. Бу ҳақда Вазирлик Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Учрашув давомида вазир ўринбосари Ўзбекистон халқ таълими соҳасидаги ислоҳотлар, жумладан, мамлакат мактабларида ахборот технологияларига оид таълим дастурларини жорий этиш бўйича режалар ҳақида гапириб берган.

Сарвар Бабаходжаев Вазирликнинг янги жамоасининг асосий мақсадларидан бири фарзандларимизнинг келажакда муносиб иш топишларига кўмак берадиган ахборот технологиялари соҳасида керакли билимларни олиш имкониятини яратиб бериш эканлигини таъкидлаб ўтган. 

Томонлар халқ таълими соҳасида қўшма таълим лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама этишда давомий алоқаларни ўрнатишга келишиб олган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонлик хоҳловчилар “Oracle академияси”да бепул ўқийдилар

Маълумот ўрнида айтиш керакки, “Oracle Academy” — “Oracle” компания томонидан ўқитувчиларнинг ўқиш ва ишлашига тайёргарлик кўриш учун мактабларда, коллежларда ва университетларда талабалар учун ахборот технологияларини узлуксиз ўрганиш учун барча зарур ресурсларни тақдим этишга мўлжалланган таълим ташаббуси ҳисобланади.

Ҳар йили “Oracle Academy” курсларини 120 мамлакатдаги 3,5 миллион нафардан ортиқ талабалар ўрганади. “Oracle Academy” дастурлари ёшларга ҳақиқий ҳаётга тайёргарлик кўриш ва замонавий глобал иқтисодий шароитларда ишлашга ёрдам беради.

Энг машҳур академик курслардан Java Fundamentals, Java Foundations, Java Programming, Database Foundations, Database Design and Programming With SQL, Programming with PL/SQL, APEX – Application Development Foundations ва шу кабилар бўйича бепул таълим олиш мумкин. Уларнинг ичига маъруза ва мустақил ўқиш, амалий машғулотлар, билимларни назорат қилиш, курс лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳам киради.

ЎҚИНГ: Иккинчи Глобал тадбиркорлик ҳафталиги старт олди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!