Ўзбекистон мобил интернет арзонлиги бўйича 230 мамлакат орасида 21-ўринда!

  •   DiMaX
  •  678
  •  21.04.2021 13:17

Ўзбекистон мобил интернет арзонлиги бўйича 230 мамлакат орасида 21-ўринда!

Буюк Британиянинг Cable.co.uk портали дунёдаги мобил интернет нархлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Бу хусусда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда илк 5G тижорий тармоғи ишга тушди!

Ҳисоботга кўра, Ўзбекистон 230 мамлакат орасида 21-ўринни эгаллади. Бир йил давомида мамлакатимиз кўрсаткичларини 33 поғонага яхшилаб олди. Унга кўра, Ўзбекистонда 1 Гб мобил интернет нархи ўртача нархи – $0,6 эканлиги қайд этилди.

Таъкидлаб ўтиш жоизки, 2020 йилнинг февраль ойида ушбу сайтда Ўзбекистонда 1 Гб мобил интернет нархи 1,34 АҚШ долларини, яъни 14 050 сўмни ташкил этган. Мобил интернет нархи арзонлиги бўйича рўйхатда Ўзбекистон 54-ўринни эгаллаганини кўрсатган эди.

https://www.cable.co.uk ресурсининг маълумотлари қуйидаги методология асосида шакллантирилади: мамлакатдаги барча алоқа операторларининг маълум хизмати учун нархлари, ушбу ҳолатда 1 Гб мобил интернет трафик нархлари ҳақида маълумотлар олиниб, уларнинг ўртача қиймати (медиана) белгиланади ва рейтингга киритилади. Таҳлил учун асосан Интернет хизматидан фойдаланиш учун мўлжалланган тариф режалар ва хизматлар ҳақида маълумотлар олинган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда интернет нега қиммат? – АКТ вазирлиги изоҳ берди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.