Ўзбекистон «мобил қуллик"дан воз кечади!

Ўзбекистон «мобил қуллик

Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мобил алоқа тармоқларида абонент рақамини кўчириш тўғрисидаги низом лойиҳасини эълон қилди. Мазкур низом бошқа операторга ўтишда мобил алоқаси абоненти телефон рақамини сақлаш имкониятини яратади. Бу ҳақда "Газета.uz" ёзмоқда.

Бу билан Ўзбекистон «мобил қуллик"дан воз кечишни мўлжалламоқда!

Ҳужжатда рақамни кўчириш, телекоммуникация операторлари ўртасида ўзаро алоқалар ва ўзаро ҳисоб-китобларни олиб бориш тартиблари белгилаб берилди.

Мобил алоқа операторлари абонент рақамини кўчириш бўйича хизматларни пулли асосда амалга ошириши кутилмоқда. Бунда операторни 180 кун ичида бир марта алмаштиришга рухсат бериш мўлжалланмоқда.

Рақамни алмаштириш аризаси мижозларга хизмат кўрсатиш шохобчаси орқали ёки электрон шаклда амалга ошириш режалаштирилмоқда. Кўчириш бир иш кунини (тўққиз иш соати) талаб қилади.

Фақатгина мобил алоқа операторлари учун ажратилган рақамларни кўчириш мумкин. Низом лойиҳаси шаҳар (симли) телефон алоқа рақамини мобил ёки аксинча кўчиришни тақиқлайди.

ЎҚИНГ: ТАТУда космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида магистрлар тайёрланади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!