Ўзбекистон қонунларини бузаётган «Вконтакте», Twitter ва WeChat

  •   DiMaX
  •  419
  •  31.05.2021 16:55

Ўзбекистон қонунларини бузаётган «Вконтакте», Twitter ва WeChat

«Вконтакте», Twitter ва WeChat ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсига доир маълумотларга қонун талабларига зид равишда ишлов берилаётгани аниқланди. Бунинг учун «Mail.ru Group», «Twitter Inc» ва «Tencent-Inc» компанияларига кўрсатмалар берилди, деб ёзади ЎЗКОМНАЗОРАТ.

ЎҚИНГ: Google ходимлари сирни очишди: хомтама бўлманг – ундан яширина олмайсиз!

Ваколатли давлат органлари томонидан 2021 йил май ойида ўтказилган мониторинг натижасида «Mail.ru Group» компаниясининг «ВКонтакте», «Twitter Inc» компаниясининг Twitter ҳамда «Tencent Inc» компаниясининг WeChat ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсига доир маълумотларига «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуннинг 271-моддаси талабларига риоя этмаётган ҳолда ишлов берилаётгани аниқланди ва бу ҳақида Ўзкомназоратга хулоса киритилди.

Мазкур ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахсига доир маълумотларга қонун талабларига зид равишда ишлов берилаётгани учун Ўзкомназорат томонидан «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонуннинг 271-моддаси талабларига риоя этилишини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан «Mail.ru Group», «Twitter Inc» ва «Tencent Inc» компанияларига кўрсатмалар берилди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда ижтимоий тармоқлар блокланиши мумкинми?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.