Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича рейтингда 7 поғона юқорилади

Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича рейтингда 7 поғона юқорилади

Ўзбекистон симли тезлик бўйича рейтингда 7 поғона юқорилади. Ирландиянинг Ookla компаниясига қарашли Speedtest.net сайти 2019 йил апрель ойи якунлари бўйича дунёдаги симсиз ва симли интернет тезлиги ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган Speedtest Global Index ойлик рейтингини эълон қилди, деб ёзади Spot.

Ўзбекистон апрель ойидаги мобил интернет тезлиги бўйича тезлик 9,8 Мбит /с гача (илгари 9,49 Мбит /с) яхшиланган бўлса-да, икки поғона пастлаб 139 талик рўйхатдан 129-ўринни эгаллади.

Симли тезлик бўйича эса 13,5 Мбит / с тезлик билан рўйхатнинг 124- (илгари 131 ўрин) поғонасида жойлашди:

Норвегия рейтингда мобил интернет тезлиги бўйича (65,41 Мбит / с), Сингапур эса симли тезлик (197,50 Мбит / с) бўйича етакчиликни қўлга киритди.

Speedtest тезликни ҳисоблаб чиқади ва маълум бир мамлакатнинг ташриф буюрувчиларидан келган ўзининг маълумотларига асосланиб рейтинг яратади. Сайт ойига 150 миллиондан зиёд киши ташриф буюрадиган интернет тезлигини аниқлаш бўйича асосий сервислардан бири саналади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон кибер хавфсизлик бўйича йирик конференция ўтказилувчи давлатлар қаторидан жой олди