Ўзбекистонда 9410 та ижтимоий соҳа объекти тезкор интернетга уланди

  •   DiMaX
  •  269
  •  24.07.2020 10:42

Ўзбекистонда 9410 та ижтимоий соҳа объекти тезкор интернетга уланди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов ҳозирги кунгача республика бўйича 4786 та мактаб, 2895 та мактабгача таълим ташкилоти, 1729 та соғлиқни сақлаш муассасаси тезкор интернетга уланганини маълум қилди. Бу ҳақда Daryo нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Ўзбекистондаги киберхавфсизлик таъминланган ташкилотлар

«Ўтган йил бошидан бугунги кунгача республика бўйича интернет тармоғига кенг полосали уланиш портларининг умумий сони 2,2 миллионга етказилди, 7,8 минг километр оптик толали алоқа линиялари қурилиб, уларнинг умумий узунлиги 44,4 минг километрдан ошди.

Шундан 7,3 километр оптик толали алоқа линиялари 9410 та ижтимоий соҳа объектларига тортилиши натижасида 4 786 та мактаб, 2 895 та мактабгача таълим ташкилоти ва 1 729 та соғлиқни сақлаш муассасаларини тезкор интернетга улаш имконияти яратилди. Бу ўз навбатида ёш авлоднинг замонавий билим олиши, беморларга сифатли ва тезкор хизмат кўрсатиш салоҳиятини оширгани билан ниҳоятда аҳамиятлидир», – дея Шуҳрат Содиқовнинг сўзларини келтирмоқда «Kun.uz».

Вазирнинг сўзларига кўра, Жиззах эркин иқтисодий зонасида кореяликлар билан ҳамкорликда ташкил этилган оптик толали кабел маҳсулотларини ишлаб чиқариш заводида йилига 50 минг километр оптик толали кабел тайёрланмоқда. Бу давлат дастуридаги режаларни ўз вақтида амалга ошириш имконини беради.

ЎҚИНГ: 31 июлгача интернет-тўпламларни ярим нархида олинг!

2020 йил 24 январда Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномасида 2020 йил номи — «Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да белгиланган соҳаларни устувор даражада ривожлантириш ва ислоҳ этиш бўйича устувор йўналишларни белгилаб берган. Жумладан, 2020 йилда «рақамли иқтисодиёт»ни ривожлантириш бўйича туб бурилиш қилиш кераклигини, биринчи навбатда, қурилиш, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт, геология, кадастр, соғлиқни сақлаш, таълим, архив соҳаларини тўлиқ рақамлаштириш лозимлигини таъкидлаганди.

2020 йил 10 март куни Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат ҳаётининг қатор соҳаларида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти билан танишгани, Тошкент шаҳридаги 15 та ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази, 11 та кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда 62 та поликлиника «Ягона электрон тиббий карта» ва «Электрон поликлиника» ахборот тизимига уланиб, хусусий клиникалар билан интеграция қилиниши, бундай тизим бошқа соҳа ва тармоқларда ҳам татбиқ этилиши юзасидан топшириқ бергани хабар қилинган.

2020 йил 11 май куни Президент Шавкат Мирзиёев рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказган ва унда 2020 йилда Ўзбекистонда оптик толали алоқа қамровини мактабгача таълим тизимида 41 фоиздан 100 фоизга, халқ таълимида 40 фоиздан 70 фоизга, соғлиқни сақлаш соҳасида 38 фоиздан 100 фоизга етказиш вазифаси белгилаб берилганди.

ЎҚИНГ: Янги бепул хизмат: интернетдан ҳозир фойдаланинг, ҳақини эртага тўлайсиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!