Ўзбекистонда биринчи марта молиявий технология маркази очилди

Ўзбекистонда биринчи марта молиявий технология маркази очилди

20 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетида «Саноат Қурилиш Банкнинг молиявий технология маркази» («Financial Technology center of Sanoat Qurilish Bank») нинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу марказ, университет талабаларига турли ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) ёрдамида банк бизнесининг барча йўналишлари бўйича назарий билимларини амалиётда синаб кўришга ва бу борадаги кўникмаларини мустаҳкамлашга қулай шароит яратади. Бу ҳақда АКТ вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумки, «Саноат Қурилиш Банк» билан Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Мазкур келишувга кўра, университет биносида банк хизматлари ва амалиётларини автоматлаштириш бўйича «Саноат Қурилиш Банк»нинг молиявий технология маркази” («Financial Technology center of Sanoat Qurilish Bank») ташкил этилди.

Бу тадбир асосида банк ва САП компанияси вакиллари Марказда дастурий таъминотлар яратиш, уларни банк АКТ тизимига жорий қилиш, шу соҳада янги банк хизматлари учун бизнес жараёнларни ташкил этиш ва таҳлилий ҳисоботларни яратиш, шунингдек дастурий таъминотларга техник хизмат кўрсатиш билан талаба ёшларнинг бизнес борасидаги билим ва тажрибаларини кенгайишига имкон яратади.

ЎҚИНГ: Инновацион ривожланиш вазирлиги нималарни қойиллатди? Ҳаммасига жавоб берди!