Ўзбекистонда блокчейн: билетлар савдосининг ягона тизими шу йил охиригача ишга тушади!

  •   DiMaX
  •  445
  •  14.01.2019 11:51

Ўзбекистонда блокчейн: билетлар савдосининг ягона тизими шу йил охиригача ишга тушади!

Ўзбекистонда ҳам блокчейн технологиялари борасида ишлар олиб борилаётганидан хабарингиз бор. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 январда қабул қилинган Қарори ҳам бу борадаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

ЎҚИНГ: Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон тўлиқ рақамли иқтисодиётга ўтади!

Ўзбекистонда барча маданият ва санъат муассасаларининг чипталарини блокчейн асосида сотувчи ягона электрон тизим яратишга киришилган. Вазирлар Маҳкамасининг юқорида таъкидланган Қарорида эса унинг аниқ муддати ҳам кўрсатилган – 2020 йилнинг 1 январигача.

Ҳужжатда айтилишича, блокчейн билет операцияларининг шаффофлигини ошириш ва ички жараёнларини оптималлаштириш учун зарур. Булардан ташқари, блокчейн операциялар ҳақидаги маълумотларнинг яхлитлигини таъминлаши лозим.

Маданият ва санъат соҳасидаги, шунингдек билетлар эмиссияси билан боғлиқ аралаш соҳалардаги тадбиркорлар (жумладан, кинотеатрлар, театрлар, тадбирларга чипталар сотиш тизимлари) мазкур тизимга уланишлари мумкин бўлади.

Тизимни яратиш ва ишга тушириш Маданият вазирлиги қошидаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Тизим доирасида, интернет-эквайринг қўллаган ҳолда хорижий валютага электрон чипталар сотиб олиш учун электрон тўлов механизмлари 2020 йилнинг 1 апрелигача жорий этилади.

ЎҚИНГ: Фарғонада сохта авиакасса очиб, салкам 23 миллион сўмлик қалбаки билет сотган фирибгар қўлга олинди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!