Ўзбекистонда блокчейн истиқболларига бағишланган саммит бўлади

  •   DiMaX
  •  232
  •  17.04.2019 08:03

Ўзбекистонда блокчейн истиқболларига бағишланган саммит бўлади

Шу йилнинг 6 май куни «Ўзбекистонда блокчейн: рақамли иқтисодиётнинг истиқболлари» саммити бўлиб ўтади. Мазкур тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Абу Райҳон Беруний номидаги Республика бизнес ва бошқарув олий мактаби халқаро Вестминстер университети билан ҳамкорликда ўтказади, деб ёзади ЎзА.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда блокчейн: билетлар савдосининг ягона тизими шу йил охиригача ишга тушади!

Президентимизнинг 2018 йил 3 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда. Шу муносабат билан ахборот технология платформаларида фаолият юритадиган рақамли иқтисод жадал суръатлар билан билан ривожланмоқда, бу эса ушбу платформаларнинг янги моделларини яратиш заруратини келтириб чиқармоқда.

Саммит доирасида блокчейн соҳасидаги етакчилар ва инноваторлар молия, таъминот тизими, телекоммуникация, ҳукумат, ижтимоий товарлар, транспорт ва энергетика каби кўплаб соҳаларнинг рақобатбардошлигига таъсир қилувчи рақамли иқтисодиётнинг асосий элементлари ҳақида сўзлаб беради. Саммит иштирокчилари ушбу янги авлод технологияси қўлланилиши, замонавий иқтисодиётда транзакцияларни амалга оширилиши, шунингдек, халқаро тажриба доирасидаги истиқболли мисоллар ҳақида билимга эга бўлади.

Саммит давомида бозор ислоҳотлари, ривожланиш мақсадлари ва иқтисодий рақобатбардошликка эришиш йўлида блокчейн технологиясининг аҳамияти, рақамли активлар: крипто активлар доирасида инвестиция фаолияти, савдо ва биржа, блокчейн: рақамли ахборот тармоқларининг эволюцияси каби мавзулар муҳокама қилинади.

ЎҚИНГ: Opera Reborn 3: тезкор ва бепул VPN, блокчейн ва криптоҳамёнга эга илк браузерни ўрнатиб олинг!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!