Ўзбекистонда болалар учун таълим телеканали ташкил этилиши мумкин

  •   DiMaX
  •  220
  •  05.03.2019 16:52

Ўзбекистонда болалар учун таълим телеканали ташкил этилиши мумкин

Мактабгача таълим вазирлигида Кореянинг таълим телерадиокомпанияси – EBS вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу хусусда вазирлик расмий сайтига таянган ҳолда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонлик блогер «Ёшлар» телеканалини судга бермоқчи

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувда болалар учун таълим телеканали ташкил этиш истиқболлари, мактаб ёшигача бўлган болалар учун замонавий таълим медиа-контентлари яратиш имкониятлари, шунингдек, малакали медиа-мутахассислар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, учрашувда таълимий дастурлар сақланувчи дата-марказ ташкил этиш, МТВ мутахассисларининг Кореянинг таълимий дастурлар узатувчи тизимида амалиёт ўташ имкониятлари таҳлил қилинди.

МТВ Бош бошқарма бошлиғи Елена Тен сўзларига кўра, вазирлик EBS мутахассисларининг шунчаки кўнгилочар эмас, балки интерактив таълим контентларини яратишдаги тажрибасига эътибор қаратмоқда.

«Биз контентлар фақат кўнгилочар бўлиши ва болалар кун бўйи телевизор қаршисида вақт ўтказишини истамаймиз. Аммо МТМга чиқмайдиган болалар учун телеканал уй шароитида сифатли контентга эга бўлиш имкониятини беради, МТМ болалари учун эса у ривожланиш жараёнидаги қўшимча имкониятдир. Музокаралар ахборот ва педагогик технологиялар инновацион Марказини ҳам ташкил этишни кўзда тутган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги 39559-сонли Қарори доирасида амалга оширилмоқда. EBS вакиллари мана шундай замонавий марказ барпо этишда бизга ёрдам беришлари мумкин», деди Елена Тен.

EBS билан 2019 йил апрель ойида ўзаро англашув меморандуми имзоланиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Болалар энди мактабга онлайн қабул қилинади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!