Ўзбекистонда Clubhouse иловасининг Android-версияси чиқадиган кун маълум бўлди

  •   DiMaX
  •  564
  •  17.05.2021 12:56

Ўзбекистонда Clubhouse иловасининг Android-версияси чиқадиган кун маълум бўлди

Clubhouse ижтимоий тармоғи дастлаб фақат iOS операцион тизими учун тақдим этилган бўлиб, куни кечагина унинг Android талқини ҳам чиққан. Аммо ҳозирча уни фақат АҚШ, Англия, Канада, Австралия ҳамда Янги Зеландиядаги фойдаланувчиларгина ишлата оладилар.

ЎҚИНГ: Шахсий маълумотларингизни қайси мессенжер энг кам, қайсилари кўпроқ «кавлаштиради»?

Engadget нашрининг ёзишича, Android-гаджетлар учун Clubhouse клиенти шу ҳафтадаёқ бутун дунёдаги барча хоҳловчиларга тақдим қилинади. Бу жараён ҳам босқичма-босқич амалга оширилади: 18 май кунидан бошлаб Бразилия, Япония ҳамда Россиядаги «яшил роботчали» девайслар эгалари ундан фойдалана оладилар.

Орадан уч кун ўтиб, яъни 21 майнинг охиригача Clubhouse клиентининг Android-версияси бутун дунёдаги барча истовчилар учун чиқади. Ер юзи бўйлаб турли минтақаларда соатлардаги фарқларни ҳисобга олсак, узоғи билан 21 май куни Ўзбекистонда ҳам барча смартфонларда ушбу дастурдан фойдаланиш имкони туғилади.

Иловани мана бу ҳавола орқали ўрнатиб олиш мумкин, аммо Clubhouse тармоғида рўйхатдан ўтиш шартлари ўзгармаган. Яъни, унга аъзо бўлишингиз учун сизга ушбу тармоқ аъзоларидан бири таклифнома жўнатиши лозим.

ЎҚИНГ: Янги тренд: Clubhouse қандай ижтимоий тармоқ?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.