Ўзбекистонда электромобил импорти: қаерлардан, қаерларга, нечта ва қанчага?

  •   DiMaX
  •  1304
  •  22.05.2021 13:55

Ўзбекистонда электромобил импорти: қаерлардан, қаерларга, нечта ва қанчага?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга хориждан 156 та электромобиль импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 138 тага кўп.

ЎҚИНГ: Илон Маск ҳаттоки McLaren P1 суперкарини енгган – дунёдаги энг тезкор автомобилнинг сотувга чиқиш кунини айтди

Жорий йилнинг апрель ойида 65 та электромобиль импорт қилинган.

2021 йилнинг январь-апрель ойларида электромобилларни Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан импорт қилган?

  1. Хитой – 119 та
  2. Туркия – 24 та
  3. Корея – 4 та
  4. АҚШ – 4 та
  5. Германия – 3 та
  6. Литва – 1 та
  7. Испания – 1 та

ЎҚИНГ: Илон Маск ҳали чиқмаган Tesla Cybertruck салонини илк бор кўрсатди: экран, штурвал...

2021 йилнинг январь-апрель ойларида электромобил импорт қилган ҳудудлар:

  1. Тошкент шаҳри – 150 та
  2. Самарқанд вилояти – 2 та
  3. Андижон вилояти – 2 та
  4. Тошкент вилояти – 1 та
  5. Сирдарё вилояти – 1 та

Сўнгги йилларда импорт қилинган электромобиллар сони:

  • 2018 йилда – 13 та
  • 2019 йилда – 39 та
  • 2020 йилда – 131 та

Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг январь-апрель ойларида импорт қилинган электромобиллар учун 3,4 миллион АҚШ доллари сарфланган.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда фақат электромобиллар ишлаб чиқарилиши мумкин